“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий этилган янги мобиль илованинг ишга туширилиши янги “HET BILLING” дастурий комплекси доирасида амалга оширилган.
Айни пайтда истеъмолчилар мазкур иловани android ҳамда IOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олиши мумкин. Мобиль илова дастури автоматлаштирилган ҳолда янгилаб борилади.
Мазкур илова орқали истеъмолчилар бевосита истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа маълумотларни онлайн тарзда кузатиб боради.
Н. Зиёдуллаева, ЎзА