Янги фильм суратга олинди
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан “Тошкентга йўл” (“Road to Tashkent”) қисқа метражли фильми суратга олинди.
Мазкур кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида қирғизистонлик ижодкорлар билан бирга яратилган. “Тошкентга йўл” қисқа метражли фильми ёш актёр Шокир ҳақида бўлиб, бир куни унга катта кинокомпаниядан қўнғироқ бўлади ва фильмга таклиф этишади. Шокир ўз карьерасини бошлаш учун Тошкентга йўл олади.
Фильм постановкачи режиссёр Караш Жанышов, оператор Чингиз Сулумбековлар томонидан суратга олинди.
Маълумот учун, “Кино 5 кунда” танловида Испания, Филиппин, Япония, Ҳиндистон, Россия, Арманистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан ёш киноижодкорлар иштирок этишди.


Гулноза Бобоева, ЎзА