Янги электроскутерлар топширилди
Андижонда ободонлаштириш тизими ходимларига 8 та замонавий электроскутер топширилди.
Шаҳарларимиз, туманлар марказларининг озода ва покизалигини сақлаш, кўкаламзорлаштиришда ободонлаштириш тизими ходимларининг хизматлари ниҳоятда катта.
Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида юк ташувчи, ихчам транспорт воситаси – электроскутерларни топширишга бағишланган тадбирда айтилганидек, Андижон вилояти ҳокимининг кўмаги билан ободонлаштириш тизими ходимлари учун замонавий, ихчам электроскутерлар берилганлиги, шубҳасиз, уларнинг ишини янада енгиллаштиради, қатор қулайликлар яратади.
[gallery-17390]
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари