Одатда, зиёлилар ёки чет эллик касбдошлар билан бўлиб ўтадиган маърифий давраларда халқимиз табиати ҳақида сўз очилса, элимизнинг тийнатида яққол уфуриб турадиган меҳмондўстлик, меҳнатсеварлик, бағрикенглик сингари сифатлар кўп бора эсга олинади. Шунингдек, ушбу тавсифлар билан бир қаторда халқимиз номи билан чамбарчас боғланган «ўзбек - болажон», «ўзбек халқи - болажон халқ» деган сифатлаш ҳам кенг тарқалган. Ўзбек халқининг бу сингари сифатлар билан тавсифланишига қатор тарихий асослар бор.

Энг қадим кезлардан икки дарё оралиғидаги қутлуғ заминни макон тутган халқимиз мингйилликлардан буён болапарварлиги, боланинг бегонаси бўлмаслиги тўғрисидаги ўз ҳақиқати билан умргузаронлик қилиб келади. Бу ҳақиқатлар улуснинг қон-қонига сингиб кетган. Шу сабабдан халқ тафаккуридаги боласеварлик билан боғлиқ қадриятлар элнинг отасўзлари – мақолларда ниҳоятда кўп келади. Ўзбек халқ мақолларининг энг йирик қатламини айни болапарварликка қаратилган мақоллар ташкил этиши ҳам ана шундан.

Халқимиз маънавий, маърифий юксалишда беқиёс улуш қўшган улуғларимиз ҳам асарлари, ўз амалий ҳаракатлари билан болапарварликни айрича қадрлашган. Бир мисол. Ҳазрат Алишер Навоий ҳақида сўз борганда у кишини ёлғиз ўтганликлари ва табиийки, фарзандлари бўлмаганлигини кўп гапирамиз. Бироқ адабиётимиз тарихига бағишланган янги тадқиқотларда Алишер Навоий ҳаётларининг турли даврларида тўрт болани фарзанд сифатида олганлари, уларга оталарча меҳр кўргазганликлари, таълим-тарбия берганликлари, улар ҳазратга фарзанд мақомида бўлганлиги ёзма манбаларда битиб қолдирилганлиги аниқланган.

Ўзбекнинг болапарварлиги, айниқса, иккинчи жаҳон уруши йилларида янада ёрқин ва оммавийлик касб этганига тарих гувоҳ. Урушнинг оловли нуқталаридан юртимизга келтирилган тўрт юз мингга яқин болаларга меҳр кўргазиб, ўз оғзидаги бир бурда нонини ана шу болалар билан баҳам кўрди, уйининг тўридан жой берди. Буларнинг бари ўзбекнинг боласеварлигидан.

Бироқ ўтган асрнинг сўнгги ўнйилликларидан бошлаб халқимиз табиатидаги ана шу юксак қадрият бир оз ўтмаслаша бошлади, чамамда. Элимизга хос бўлмаган болани туғруқхоналарда ташлаб кетиш ёки муайян ҳақ эвазига пуллаш, ўз фарзандини ваҳшийларча қийноққа солиш ҳақидаги хабарлар кўпайиб қолди. Айни ана шундай шароитда янгидан болапарварликни жамиятимизнинг юксак қадрияти даражасига кўтаришда юртбошимизнинг ўзлари ташаббускор бўлдилар. Чунончи, Президентимизнинг 28 июль куни Юнусобод туманидаги 21 Меҳрибонлик уйига ташрифлари ҳамда шу кунининг ўзидаёқ ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум, етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, ижтимоий нафақалар тизимини такомиллаштириш масалаларига қаратилган видеоселектор йиғилиши ўтказгани сўзимизнинг далилидир.

Шундан сўнг орадан кўп ўтмай 9 август куни Президентнинг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари имзоланди.

Ушбу қарорларнинг олий таълим тизими учун муҳим жиҳати мамлакатдаги барча меҳрибонлик уйлари таълим-тарбия жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида улар ОТМларга бириктириб берилди. Аслида, кейинги йилларда олий ўқув юртлари билан боғлиқ янги бир тенденция намоён бўлмоқда. ОТМлар шу пайтга қадар асосан, ўз дунёси, ўзи қуршовида, ўз йўналишида ривожланиб келди. Кейинги йилларда мамлакатда таълим сиёсати қайта кўриб чиқилиб, олий ўқув юртларига муносабат ўзгарди, ОТМ профессор-ўқитувчилари жамият зиёли қатламининг асоси эканлиги, миллат тафаккурини ўзгартирувчи куч эканлиги тан олиниб, олий таълим тизимига ўз ҳудудига яқин маҳаллалар, мактаблар, меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари билан ишлаш вазифаси ҳам ишониб топширилмоқда. Бу эса ОТМлар учун ўзларининг бўлажак потенциал талабалари билан олдиндан ишлаш имкониятини яратмоқда.

Бизнинг Тошкент давлат шарқшунослик университетимиз жамоасига ишонч билдирилиб, Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 30-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан таълим-тарбия ишларини ташкил этиш вазифаси юкланди. Куни кеча университет раҳбарияти ҳамда Миллий гвардия масъуллари ҳамкорлигида меҳрибонлик уйи жамоаси билан янги ўқув йилида ҳамкорликдаги ишларни ташкил этиш борасида танишув учрашувини ўтказдик. Бу учрашувимиз бизнинг меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳақидаги тасаввурларимизни ҳамда жамоамизнинг улар билан ишлаш бўйича дастлабки режаларини мутлақо ўзгартириб юборди. Боиси, меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 120 нафар боланинг барчаси имконияти чекланган болалар экан. Бу эса улар билан дастлабки режалаштирганимиз тарбияланувчиларни олий таълимга йўналтириш мақсадида селекция ишларини йўлга қўйиш ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари маҳорат дарсларини уюштириш сингари тадбирларнинг ўрнига ҳар бир тарбияланувчи билан педагог ва психологларимизнинг индивидуал ишлаши, уларнинг келажакда ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмак берадиган бирор бир касбга ёки ҳунарга ўргатиш зарурати мавжудлигини кўрсатди. Меҳрибонлик уйи жамоаси билан ҳам тарбияланувчилар билан ишлаш жараёнида асосий нуқта ана шу эканлигига келишиб олинди.

Умуман олганда, меҳрибонлик уйлари билан ОТМларнинг ҳамкорлиги йўлида қўйилаётган илк қадамлар олий ўқув юртлари учун янги чақириқ, янги йўналиш сифатида қабул қилинмоқда. Асосийси, меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ҳар бир бола энг яхши профессор-устозлардан ҳаёт ва илм сабоқларини олиш имкониятига эга бўлиши билан бир қаторда келгусида ўз йўлини топишига ҳам пойдевор ҳозирланади.

Гулчеҳра Рихсиева,

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги чақириқ, янги йўналиш