Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Президентимиз раҳнамолигида янги савдо мажмуалари, бозорлар қуриш, мавжудларини кенгайтириш, сотувчи ва харидорларга қулай шарт-шароит яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Фарғона вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозорида замонавий шаҳарсозлик меъёрлари асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Очиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари расталари, гўшт, иссиқ нон, озиқ-овқат маҳсулотлари каби ёпиқ павильонлар қурилиб, сотувчи ва харидорлар учун барча шароитлар яратилди. 1,5 минг тонна ҳажмдаги совутгич ишга туширилди. Автомашиналар тўхташ жойи, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари бозор фаолиятини замонавий асосда йўлга қўйиш имконини яратди.

– Бозорнинг Янги йил байрами арафасида ишга туширилиши халқимиз учун муносиб туҳфа бўлди, – дейди меҳнат фахрийси Омонжон Ҳошимов. – Бозордаги шароит ва расталардаги тўкинликдан кўз қувнайди. Аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилаётган бундай улкан эътибор учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Бозорнинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги бозор ишга тушди