Янги бино имкониятларни янада оширди
“Сирдарё” телерадиоканали янги бинода иш бошлади. Айни пайтгача у мослаштирилган шароитда фаолият юритар эди.
– Янги бинонинг меъморий ечими ва ички тузилишида телерадио соҳасининг барча замонавий талаблари ҳисобга олинди, – дейди “Сирдарё” телерадиоканали директори Зафар Дархонов. – Ижодий жараён, тўғридан-тўғри эфирлар, монтаж ва овоз ёзиш ишлари учун алоҳида хоналар ажратилган. Бу янада самарали фаолият юритишда муҳим аҳамият касб этади.



Маълумотларга кўра, янги бино туфайли студиялар майдони бир неча баробарга кенгайган. Масалан, радиостудиянинг ҳажми 50 квадрат метрни, ахборот дастурлари учун мўлжалланган ижодий майдон эса 150 квадрат метрни ташкил этмоқда. Энг йирик кўрсатувлар учун 450 квадрат метрли ток-шоу студияси фойдаланишга топширилди. Монтаж хоналари, овоз ёзиш студиялари ва тўғридан-тўғри эфирни олиб боришга мўлжалланган платформалар ҳам замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Ҳозирда бинонинг техник ва технологик жиҳозланиши босқичма-босқич давом этмоқда.
Ғулом Примов,
ЎзА мухбири