Янги автобуслар харид қилинади
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ жорий 2022 йилнинг ўзида 277 та янги автобус ва электробуслар сотиб олган. Шунга қарамай, аҳоли эҳтиёжининг кескин ошиши ортидан мавжуд 142 та йўналишда белгиланганидан анча кам транспорт воситалари хизмат кўрсатиб келган. Натижада йўловчилар бекатларда 20-30 дақиқалаб автобус кутишга мажбур бўлган. Кеча пойтахтимиздаги 18-автобус саройи фаолияти билан танишган давлатимиз раҳбари ушбу ҳолатни кескин танқид қилиб, соҳа мутасаддилари олдига бу камчиликларга барҳам бериш, қисқа муддатда йўналишларга қўшимча автобуслар қўйиш вазифасини топширди.
Президент топшириғи билан пойтахт жамоат транспорти фаолиятини яхшилаш, шаҳарликларнинг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 1000 та янги автобус харид қилинади ва оралиқ масофалар 7-10 дақиқага қисқаради.
ЎзА