Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Янги авлод ташаббуслари ва барқарор тараққиёт” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.

Тадбирда академия ректори Жасур Солиҳов мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 64 фоизини ёшлар, яъни, 30 ёшгача бўлганлар ташкил этишини қайд этди. Ёшлар барча даврларда жамиятнинг фаол қатлами сифатида эътироф этиб келинган. Зеро, маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, “Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир”.

Президентимиз ёшларни мамлакатимизнинг “олтин захираси” дея таърифлаган. Дарҳақиқат, куч ва ғайратга тўла ёшлар мамлакатимизнинг порлоқ келажаги бунёдкорларидир. Ҳар бир давлатнинг келажаги билимли, салоҳиятли ёшлар, уларнинг иқтидорини ривожлантириш ва юзага чиқариш каби масалалар билан чамбарчас боғлиқ.  

[gallery-23456]

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлида юртнинг жадал ривожланиши ва муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига бевосита алоқадор. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласига давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралиши бежиз эмас.

Мамлакатимиз ёшларига эътибор ҳақида гап борар экан, уларнинг билимли ва замон талабларига тўла мос инсонлар бўлиб етишишида ахборот технологиялари ва тил билишнинг аҳамияти нақадар муҳим эканини алоҳида таъкидлаш лозим. Шуни инобатга олган ҳолда, давлатимиз томонидан айни соҳалар ривожига катта эътибор қаратилмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳамда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамкорлигида ташкил этилган конференциядан кўзланган асосий мақсад янги авлод ташаббуслари ва барқарор тараққиёт йўлида ёшларнинг ижтимоий инновациялар, технология, таълим, тадбиркорлик, руҳий саломатлик, экология, ижтимоий мослашув ҳамда ахборот майдонидаги фаоллигини чуқур таҳлил қилишдир.

Ушбу йўналишларда юзага келаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимига доир илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқиш белгиланган. Шунингдек, конференция ёшлар билан ишловчи мутахассислар, илмий тадқиқотчилар ва амалиётчи экспертлар ўртасида фикр алмашув майдонини яратиш, халқаро ва маҳаллий тажрибаларни ўрганиш ҳамда истиқболли кадрлар тайёрлашда инновацион ёндашувларни илгари суриш каби бир қанча мақсадларни ҳам кўзда тутган. 

Конференция тўртта шўъба – “Ижтимоий инновациялар: креатив ва инновацион фикрлаш, таълимда янги ёндашувлар”, “Ёшларнинг саломатлиги, ижтимоий мослашуви ва экология бўйича фаоллигини шакллантириш”, “Рақамлаштириш ва ахборот майдонида ёшлар: рақамли технологиялар, медиасаводхонлик ва онлайн фаоллик” ҳамда “Яшил иқтисодиёт ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” йўналишларида ташкил этилди. 

Анжуманда иштирок этаётган давлат ва жамоат арбоблари, таниқли олимлар маърузалари билан чиқиш қилган ёш профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талаба-ёшларнинг ишларини баҳолаб борди. Ўз йўналишида янгилик яратган, барқарор тараққиётга хизмат қиладиган ғояларни илгари сурган ёшларнинг маърузалари амалиётга татбиқ этилади. 

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат),

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги авлод ташаббуслари барқарор тараққиётга хизмат қилади