Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги Андижон шаҳридаги қурилиш жараёнлари,  амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Маълумки, Андижон вилояти мамлакатимиздаги ҳудуди жиҳатидан энг кичик, аҳолиси эса энг зич яшайдиган вилоят ҳисобланади. Вилоятда ернинг ҳар бир қарич майдонидан унумли ва оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига аввалги йиллардаги  ташрифи чоғида ана шу жиҳатни ҳисобга олиб, қолаверса, экин майдонларини камайтирмаслик мақсадида вилоятнинг адир зоналарида кўп қаватли уйлар қуриш ва шу орқали тобора ўсиб бораётган аҳолини арзон, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш борасида қатор вазифалар белгилаб берган эди. 

Андижон вилоятида аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ўтган йили Андижон тумани адирликларида 440 мингга яқин аҳоли яшаши мумкин бўлган “Янги Андижон” шаҳрини барпо этишга киришилди.  Умумий майдони 4 минг гектарни ташкил этадиган шаҳарнинг 1 минг 144 гектар майдонида турар-жойлар қад ростлайди. Шунингдек, 215 гектар майдонда савдо, 240 гектарда хизмат кўрсатиш, 76 гектарда саноат, 1 минг 942 гектар майдонда яшил ҳудудлар ташкил этилади. Бундан ташқари, 364 гектар майдон йўллар ва бошқа инфраструктура объектларидан иборат бўлади.

“Янги Андижон” лойиҳаси 8 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда 3 минг 310 хонадонли 170 та кўп қаватли уй-жой, 1 минг 680 ўринли мактаб, 385 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 200 қатновли поликлиника қурилади. Шунингдек, ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилади. 

Айни кунда биринчи босқич доирасидаги қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Ана шу ишлар билан танишиш давомида вилоят ҳокими қурувчилар ва мутасаддилар билан мулоқотда бўлди, уларга қурилиш жараёнлари юзасидан зарур таклиф, тавсия ва топшириқлар берди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Андижон” қурилиши давом этмоқда