Яна бир ноқонуний ҳолатнинг олди олинди
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада олдиндан кузатувга олинган фуқаро А.Ф. Ғиждувон туманида яшовчи танишининг яшаш хонадонида тамаки маҳсулотларини ноқонуний сақлашга уринган чоғида тўхтатиб қолинди.
Тадбир жараёнидан чет элда ишлаб чиқарилган, тегишли акциз маркалари билан маркаланмаган ва божхона расмийлаштирувидан ўтмаган 10 400 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди ва ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозир эса божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири