Яна бир кураш байрами ниҳоясига етди
Пойтахтимиздаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти спорт зали икки кун давомида кураш мухлислари билан гавжум бўлди.
Чилонзор тумани прокурори соврини учун ўтказилган турнирда икки юз нафардан ортиқ полвон ғолиблик учун беллашди.
Чилонзор тумани прокуратураси, Тошкент шаҳар кураш федерацияси ҳамда Чилонзор туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақада 2010-2011 йилларда туғилган болалар 30 кг, 36 кг, 44 кг, 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар 55 кг, 65 кг, катталар 73 кг, 90 кг, +90 кг ҳамда аёллар 63 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқди. Унда ўз вазн тоифаларида Акобир Амруллоев (30 кг.), Иброҳим Жовлиев (36 кг.), Баркамол Тошпўлатов (44 кг.), Акобир Зоиров (55 кг.), Рамзиддин Қаюмов (65 кг.), Ислом Шерназаров (73 кг.), Эрназар Хуррамов (90 кг.), Бухор Тўхтаев (+90 кг.) ҳамда Малика Қаҳҳорова (63 кг.)лар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
[gallery-5846]
Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва совғаларни Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Икром Наримов, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсуповлар топширди.
Муҳаммад АМИН, ЎзА