Яна бир давлат раҳбари AstraZeneca билан эмланди
Корея Республикаси президенти Мун Чже Ин коронавирусга қарши AstraZeneca компанияси вакцинасини қабул қилди.
Хабар қилинишича, Жанубий Корея раҳбари билан бирга унинг рафиқаси ва ҳукуматнинг тўққиз аъзоси ҳам вирусга қарши препарат қабул қилган.
Эмлаш жараёни Президент қароргоҳи яқинида жойлашган Сеул марказидаги туман поликлиникасида амалга оширилган.
Қайд этилишича, Мун Чже Ин бу ишни жорий йил 11-13 июнь кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтадиган G7 саммитига боришга тайёргарлик доирасида амалга оширилган.
Дарвоқе, 18 март куни Грузия президенти Саломе Зурабишвили ҳам коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга ҳам 660 минг доза СОВИД-19 га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинган.