"Arab News" хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Яманга қарши амалга оширилган аввалги ҳужумлари чоғида хусий ҳукумати штаби бошлиғи Муҳаммад Абдулкарим Ал-Ғамарий ҳалок бўлганини ёзди.

Хусийлар ёзма баёнотида шу ҳақда янги маълумот берилган.

Баёнотга кўра, икки йилдан ортиқ вақт давомида Яманга кўплаб ҳужум уюштирилган. Зарбалар денгиз, қуруқлик ва ҳаво кучлари томонидан кўплаб бегуноҳ аҳоли вакиллари, ҳарбий хизматчилар, шунингдек бош вазир ва турли вазирларга қаратилган.

Натижада Ал-Ғамарий, унинг 13 ёшли ўғли ва бошқа расмийлар ҳаётдан кўз юмган. Юқори мансабли мулозим қачон, қай ҳолда вафот этгани ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳисоботда Исроилга қарши баллистик ва гипер товушли ракета, учувчисиз ҳаво воситалари ва ҳарбий кемалар, жами 1835 қуролдан фойдаланилган ҳолда, 758 марта ҳужум уюштирилгани ҳам қайд этилган.

Исроил мудофаа вазири Исроил Кац ҳам Ал-Ғамарийнинг ўлими ҳақида  ижтимоий тармоқ орқали ёзма баёнот берган. Унинг айтишича, Ал-Ғамарий ҳалокатли яраланган ҳужум август ойида Исроил армияси томонидан амалга оширилган.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яманга уюштирилган ҳужумда хусийлар штаби бошлиғи ўлдирилган