Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишини самарали ташкил қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш, хорижий бозорларда талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш орқали экспорт кўламини кенгайтириш, айниқса, иқтисодиёт ва аҳоли фаровонлиги учун энг муҳим манба бўлган ҳосилдор ердан унумли фойдаланиш имкониятини ошириш зарурати юзага келмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Солиқ кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда. Бунда, дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда белгиланган муддатда экин экмаганлик ва йил давомида маҳсулот етиштирмаганлик учун жавобгарлик белгилаш, ер солиғини оширилган ставкада ҳисоблаш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер участкаларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштиришни янада кенгайтиришга қаратилган.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатларнинг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлди. Парламентдаги мухолифат – ЎзХДП фракцияси раҳбари У.Иноятов қонун лойиҳаси юзасидан фракциянинг қатъий позициясини билдирди. “Адолат” СДП фракцияси азолари ҳам мазкур ҳужжат бўйича ўз муносабатларини билдириб ўтишди. “Миллий тикланиш” ДП ҳамда ЎзЛиДеП фракциялари раҳбарлари қонун лойиҳасининг бугунги кундаги заруратига тўхталиб, бу бўйича ўз позицияларини билдиришди.

Савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси овозга қўйилди, 22 та қарши овоз билан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Мажлисда қурилиш материаллари соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашдан иборат. Қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизaция йиғими жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, қонун лойиҳаси қурилиш ойнаси сифатини яхшилаш баробарида, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган қурилиш ойнаси экспорти ҳажмларини янада ошириш имконини беради. 

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Мажлисда кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат “Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги янада жадаллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг халқаро иқтисодиётга тўлиқ интеграциясини таъминлаш, миллий қонунчиликни халқаро стандартларга уйғунлаштириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзолиги доирасида давлат иштирокидаги айрим йирик корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш ушбу ташкилотга аъзо бўлишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. ЖСТнинг Тарифлар ва савдо бўйича бош битимида аъзо давлатлар савдодаги тарифлар ва бошқа тўсиқларни сезиларли даражада камайтириши лозимлиги таъкидланган.

Қонун лойиҳаси билан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ва “Давлат божи тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда. Яъни, қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси қора ва рангли металл ломи ҳамда чиқиндилари, табиий газ савдоси соҳасига хусусий сектор ва инновацияни жалб қилиш, рақобат ва очиқ бозор муҳитини яратишга қаратилган. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Н.Насриев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ялпи мажлис: 22 та қарши овоз олган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди