Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан “Яллама” чегара божхона постига пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур аввалида оммавий ахборот воситалари ходимлари мазкур чегара божхона пости тарихи, фаолияти, у ерда божхона расмийлаштируви жараёнини соддалаштириш, божхона назоратининг шакл ва усулларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Чиноз туманининг Қозоғистон билан чегара қисмида жойлашган “Яллама” чегара божхона пости вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги илк “рақамли” божхона постидир. Пост энг сўнгги русумдаги ахборот технологиялари билан жихозланган, автотранспорт воситаларнинг давлат рақамларини аниқлаш тизими мавжуд.  

Бу ерда иш жараёни доим қизғин кечади. Қозиғистондан кириб келадиган автотранспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар ушбу постга автотранспорт воситаси келишидан бир соат олдин келади ва электрон код орқали ҳужжатлари базага жойланади. Бу тадбиркорлар вақти тежалишига хизмат қилади.

Ўзбекистонга кириб келаётган автотранспорт воситалари махсус дезинфекция йўлагидан ўтказилади. Белгиланган тартибда анализ топширилиб, автотарозидан ўтказилади. Паспорт назорати, божхона расмийлаштируви, умуман, 9 жараёндан ўтади. Эътиборлиси, ушбу жараён учун бор-йўғи 15 дақиқа вақт талаб этилади.

Бу ерда божхона билан боғлиқ 80 фоиз иш инсон омилисиз – замонавий технологиялар ёрдамида амалга оширилади. Энг муҳими, бу жараёнда бирорта қоғозли ҳужжат йўқ, иш жараёни тўлиқ электронлаштирилган. Бу эса тизимнинг шаффофлиги, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

[gallery-1751]

Қайд этилишича, жорий йилнинг январь-март ойларида “Яллама” чегара божхона пости орқали 13 минг 540 та автотранспорт воситаси ҳаракатланган, 1 миллиард 541,5 миллион сўмдан ортиқ божхона тўлови давлат бюджетига ўтказилган.

Шу билан бирга, юк автотранспорт воситаларининг вақтини тежаш мақсадида божхона органлари томонидан автотранспорт воситаларини инспекцион кўрик мажмуаси орқали назоратдан ўтказиш имконияти яратилган. 3 минг 322 та транспорт воситаси йил бошидан буён ИКМдан кўрикдан ўтказилган.

- Постимиз бир кунда мингта автотранспорт воситасини қабул қилиш қувватига эга, - дейди “Яллама” чегара божхона пости бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Музаффар Ибрагимов. - Асосий автотранспорт воситалари Европа давлатлари, Россия ва Қозоғистондан келади. Олдинги божхона кўриги расмийлаштируви жараёни билан ҳозиргисини солиштирадиган бўлсак, аввал анча мураккаб эди. Мисол учун, илгари тадбиркорларга хизмат кўрсатиш тарқоқ ҳолатда амалга оширилар эди. Тадбиркор божхона расмийлаштирувига уч соатгача вақт сарфларди. Ҳозирда тадбиркор божхона расмийлаштирувига бор-йўғи 15 дақиқа вақт сарфлайди. Бу иш унумдорлигини 9 баробарга оширди. Илгари суткасига 150-200 та автотранспорт воситаси ҳаракатланган бўлса, бугунги кунда мингтагача автотранспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин.

Бугунги кунда ушбу постда Ягона ойна ташкил этилган. Бу ерда тадбиркорлар барча божхона расмийлаштирувини шу ернинг ўзида амалга оширади. Ягона ойнанинг яна битта ютуғи – рақамли божхона сиёсати. Пост орқали мамлакатимизга бирорта ноқонуний товар кириб келиши мушкул. Сабаби, бу ерда инсон омилига ўрин қолмаган.

Божхона постида яширин иқтисодиётни қисқартириш, ноқонуний товар-моддий бойликларнинг юртимизга кириб келишининг олдини олишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган 2020 йил давомида 64 та ҳолатда 3 миллиард 677,5 миллион сўмдан ортиқ товарлар ноқонуний кириб келишининг олди олинган.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яллама” чегара божхона постида иш унумдорлиги 9 баробарга ортган