ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳри Яккасада маҳалласида яшовчи Ҳамидхон Бобоевлар оиласи ёғоч ўймакорлиги анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш мақсадида сўрилар тайёрлашни йўлга қўйган.

Мазкур оила узоқ йиллардан буён ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланиб, маҳаллий ҳунармандчиликнинг асл намуналарини яратиб келмоқда. Улар нафақат ўз оила аъзоси, балки қўшнилар билан биргаликда ишлаб, турли ёғочлардан миллий услубдаги сўрилар ясамоқда. Бу эса маҳаллий аҳолининг иш билан таъминланиши билан бирга миллий ҳунармандчилик анъаналарининг сақланишига ҳам ҳисса қўшмоқда.

Айни пайтда маҳаллада ушбу ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи хонадонлар сони ошиб, 50 га яқин фуқаро доимий иш билан таъминланган. Улар миллий ҳунармандчилик орқали яхши даромад топиб, ўз турмуш шароитини яхшилаш имконига эга бўлмоқда.

Шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев маҳалла ҳунарманд ва тадбиркорлари билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан танишди. Учрашув давомида ҳунармандчиликни янада кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар берилди.   

Маҳаллада еттилик томонидан амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, янги тадбиркорлик субъектлари ва кооперациялар ташкил этилиши, аҳоли бандлиги ҳамда хотин-қизлар масаласига эътибор қаратилди.  

Шаҳар ҳокими маҳалла еттилигига бир неча муҳим йўналишларда тарғибот ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берди. Жумладан, сувдан бўлган дебитор қарздорликларни ундириш, электр энергия тизимларидан оқилона фойдаланиш ва солиқ тушумларини ўз вақтида йиғиш каби масалалар муҳокама қилинди.  

[gallery-22772]

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар учун ташкил этилган тадбиркорлик маркази фаолияти ўрганилди. Мазкур марказни янада ривожлантириш, янги тадбиркорларни жалб этиш бўйича мутасаддиларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яккасада миллий ҳунармандчилик ривожланмоқда