Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Ўрта” МФЙга қарашли Ҳусин қишлоғи тоғли ҳудудда жойлашган, ажойиб табиатли, сўлим масканлардан бири саналади. Қишлоқ одамлари асосан чорвачилик, деҳқончилик ва боғдорчилик маҳсулотлари етиштириш орқали тирикчилик қилади.

Баҳор фасли келди дегунча аҳолини хавотир боса бошлайди. Чунки қишлоқдан туман марказига олиб борувчи энг яқин ва асосий йўл “Турна” дарёсини боғлаб турувчи кўприк орқали ўтган. Ушбу дарёдан сел сувлари кўп оққани учун уни одамлар “Турна тентак” дарёси ҳам деб аташади. Ўтган асрда барпо этилган ушбу кўприк эса сел сувларига қаршилик кўрсатавериб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган ва бугун омонат ҳолатда. Айниқса, ўтган йилги ёғингарчиликларга бой баҳор фаслида кўп миқдорда оқиб келган сел сувлари кўприкни енгиб, белини “букчайтириб”, ёнбошга оғдириб қўйди. Натижада кўприк техника у ёқда турсин, пиёдага ҳам ундан ўтиш хавфли бўлиб қолди.  

Аҳолининг тинимсиз мурожаатларидан сўнг туман ҳокимлиги томонидан муаммога эътибор қаратилиб, кўприк ёнидан дарёга иккита катта қувур ташлаб, вақтинчалик йўл қилиб берилди. Кўприкни таъмири эса катта маблағ талаб қилгани сабаб дастурга киритилишига ваъда берилди.  

Аммо орадан бир йил ўтиб ҳам кўприк муаммоси ечилмади, дейди қишлоқ одамлари биз билан суҳбатда. 

– Қишлоққа тоғ яқин. Дўл ва қаттиқ ёмғир ёққан пайтда бу дарёдан келадиган сувнинг ҳисоб- китоби бўлмайди, – дейди шу қишлоқлик  Салим бобо Исломов. – Мана шу кўприкнинг остига тегиб оққан пайтлари ҳам бўлган. Масъуллардан кўприкни мустаҳкам қилиб қуриб беришларини сўраб қоламиз.

Бир томонга оғиб қолган кўприк устунлари аллақачон мўртлашган. Қирғоқ ҳам емирилмоқда. Омонат кўприкда эса ҳаракат давом этяпти. 300 дан зиёд хўжалик, 1,5 минг нафардан ортиқ аҳолининг кўприк борасидаги хавотирлари кун сайин ошмоқда.  

– Кўпригимиз жуда хавфли бўлиб қолган, – дейди Ойчучук хола Шукурова. – Ёғингарчилик пайтларидан ташқари ҳам шу ерга келганда машинадан тушиб юрак ҳовучлаб пиёда ўтамиз. Яхши ёмон кунимиз, беморчилигимиз бор, битта асосий йўл шу. Жуда қийналяпмиз, рости.  

Асосан ёғингарчилик вақтларида дарё суви кўтарилиб, қирғоқдан ошади, дейди одамлар. Шундай пайтларда кимдир келиб кўприкни назорат қилиб туради. Машина ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини кузатиб туришга мажбур бўламиз, дейди улар қўшимча қилиб. Кўприк пастидан вақтинчалик катта қувур ташлаб қилинган тош йўл ҳам сел сувлари натижасида ювилиб кетган ва техника тугул пиёда ўтиш учун ҳам хавфли бўлиб қолган.

Манзилда бўлган маҳалла масъуллари ҳам муаммони инкор қилмаган ҳолда бу ҳақда туман ҳокимлиги хабардор қилинганини ва янги кўприк қурилиши бўйича саъй-ҳаракатлар бошлангани хусусида маълум қилди.

– Уч йилдан буён мана шу Ҳусин қишлоғимизнинг кўприги авария ҳолатида бўлиб турибди, – дейди “Ўрта” МФЙ раиси Акмал Исматов. – Баҳор мавсумида жуда катта селлар келади. Ўтган йили туман ҳокимлиги пастдан вақтинчалик кўприк қилиб беришди. Юқоридан сув келиши натижасида уни ҳам ювиб кетади. Техникаларнинг ўтиши хавфли бўлиб қолган. Ушбу кўприкни таъмирлаб бериш бўйича туман ҳокимимиз ҳам катта ваъда берган. Дастурга киритилаётганини айтган. Ҳозирча сув оз. Ҳадемай тоғдаги қорлар эриши натижасида сув сатҳи кўтарилади. Бу бўйича туман ҳокимлигини огоҳлантирганмиз. Насиб бўлса, сув пасайгандан кейин кўприк таъмири бошланиши айтилган.  

Биз туман ҳокимлиги масъуллари билан ҳам учрашиб бу маълумотларнинг қанчалар ҳақиқат эканига қизиқдик.  

– Туман бўйича 9 та таъмирга муҳтож кўприкнинг рўйхати шакллантирилган ва уларни дастурга киритиш бўйича манзилли дастур қилиб, юқори турувчи ташкилотларга ташлаб берилган, – дейди Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Элбек Бекнаев. – Насиб бўлса, дастур республикадан тасдиқлангандан сўнг босқичма-босқич республика бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланиши кўзда тутилган. Улар орасида Ўрта маҳалласи билан Ҳусин қишлоғини боғлаб турувчи кўприк ҳам бор.  

Яккабоғ тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Сафар Суюновнинг таъкидлашича, Ҳусин қишлоғига ўтувчи вақтинчалик қилинган дарё ичидаги йўлнинг сув ўтиши натижасида бузилиб қолган қисми ҳам ўрганилгани ва тез фурсатларда мазкур муаммо ҳам бартараф этилишини таъкидлади.  

[gallery-23110]

Мутасаддиларнинг изоҳларига эътибор қаратадиган бўлсак, насиб этса, кўприк борасида муаммо қолмайди. Фақат озгина кутиш керак. Кўприк қуриш ишлари катта маблағ талаб этгани боис, маҳаллий бюджет ҳисобидан бажаришнинг имкони йўқ экан. Хуллас, ҳусинликлар сингари биз ҳам масъулларнинг ваъдаларига умид боғлаган ҳолда ортга қайтдик.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яккабоғдаги омонат кўприк қачон таъмирланади?