Ягона электрон рўйхат афзалликлари
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Сайлов - 2019

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходими Илҳом Юсупов ва бошқалар сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, хусусан, 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. Сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш, комиссия аъзолигига номзодлар учун янги форматда ўқув-семинарлари ташкил этиш, янги Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва унинг афзалликлари ҳақида сўз борди.
–Ташкилотимизда “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги”ни пухта тузилган режалар асосида тармоқларда тизимли ўтказмоқдамиз. Ҳар бир ходимнинг сайлов бўйича билими ва кўникмаларини ошириш, қонунчиликдаги янгиликлардан бохабар қилиш мақсадида мутахассислар, масъул кишилар иштирокида давра суҳбати ва анжуманлар уюштираяпмиз. Бундан кейинги анжуманимиз Қўқон шаҳридаги “Қўқон” минтақавий темир йўл узелида ўтказилади, – деди “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси бошлиғининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Фирдавс Хайриддинов.
Анжуманда мутахассислар томонидан сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Жорий йилги сайлов жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилиши таъминланиши, шунингдек, сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини жорий этиш ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан самарали фойдаланиш учун зарур аппарат-дастурий инфратузилма яратилиши белгиланган. Бунинг натижасида бир вақтнинг ўзида яшаш жойи ва иш жойи икки вилоятда бўлган фуқароларнинг сайловда бир маротаба хоҳлаган манзилидан овоз бериш имконини ва унинг иштироки қайд қилиниши тушунтирилди.
Давра суҳбатида мутахассислар “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси марказий аппарати, Тошкент филиали ходимларининг сиёсий партиялар томонидан номзодларни тавсия этиш тартиби ва вақти, участка сайлов комиссияларининг ваколатлари ҳамда муддатидан олдин овоз бериш ҳолатлари ҳақидаги саволларига атрофлича жавоб берди.