2016 йил 1 январдан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолият бошлаган.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ташкил этилган бундай марказлар тадбиркорларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда ягона марказлар орқали “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш вазифаси қўйилди.

Мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарлари ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган бундай марказларда айни пайтда тадбиркорлик субъектларига 16 турдаги давлат хизмати кўрсатилаётир. Тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтиш, инженерлик коммуникация тармоқларига уланиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш, ташқи рекламани жойлаштириш, турар жойни нотурар жойга айлантириш каби масалалари бир жойда ҳал бўлмоқда.

– Мамлакатимизда 194 “ягона дарча” марказлари ташкил этилган бўлиб, улар аҳолига қулай бўлган жойда, барча шарт-шароит яратилган ҳолда иш юритмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “ягона дарча” марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Нўъмон Муҳаммадиев. – Уларда танлов асосида олинган олий маълумотли мутахассислар фаолият кўрсатмоқда. Марказлар барча ҳуқуқий ахборотлар, қўлланмалар билан таъминланган. Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида марказларга 75 мингдан ортиқ мурожаат тушган бўлса, уларнинг барчаси вақтида ечимини топди. Эътиборлиси, жорий йилда 181 мингдан зиёд янги тадбиркорлик субъектлари иш бошлади. Уларнинг 28 мингдан зиёди интернет орқали рўйхатга олинди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, “ягона дарча” марказлари тадбиркорлик субъектларига рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишда очиқликни таъминламоқда. Марказлардаги мавжуд ахборот бўлими (Call-центр)нинг ўзидаёқ келган тадбиркорга давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул маълумот берилади.

Фармон асосида “ягона дарча” маркази орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари сони кўпайтирилиши тадбиркорларга янада катта қулайликлар яратади. Тадбиркорлик субъектларининг ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорлигининг бевосита мулоқот қилмайдиган шакллари янада кенгайиши бюрократик тўсиқлар барҳам топишига замин яратади.

Пойтахтимизнинг Миробод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги давлат хизматлари кўрсатиш ягона маркази тадбиркорлар билан гавжум. Марказ директори Диёр Обидовнинг айтишича, жорий йилнинг ўтган даврида марказ орқали тадбиркорларга 3,5 мингга яқин давлат хизмати кўрсатилган. Рўйхатдан ўтган ва иш бошлаган янги тадбиркорлар томонидан 2,2 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилган.

– Тадбиркорликни бошлаганимга беш йилдан ошди, – дейди “Jahongir biznes” масъулияти чекланган жамияти директори Шавкат Мирсаидов. – “Ягона дарча” маркази иш бошлаган бу йил биз учун жуда самарали бўлди. Чунки тадбиркор учун зарур барча хизматлар бир жойда кўрсатилаётгани катта қулайлик яратмоқда. Тежалаётган вақт ва маблағ туфайли ишлаб чиқариш ҳажми кенгайиб, халқимиз дастурхони учун тайёрлаётган қандолат маҳсулотларимизнинг сифати ва салмоғи ошаётир. Давлатимиз томонидан тадбиркорлар манфаати доим муҳофаза қилинаётганидан мамнунмиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга асосан ҳуқуқларимиз ҳимояси янада кучайгани, яратилаётган имкониятлар кўлами кенгайгани бизни мамлакатимиз тараққиёти йўлида янада самарали меҳнат қилишга ундайди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ягона дарча” марказлари: кўрсатилаётган хизматлар кўпаймоқда