Куни кеча АҚШ B61 ядровий бомбаси такомиллаштирилишини эълон қилди. Бу қарор Ядро қуролларини йўқ қилиш бўйича халқаро компания – ICAN томонидан қаттиқ қораланмоқда.

– АҚШнинг B61 ядровий бомбани модернизация қилиш ҳақидаги қарори кескинликка қаратилган масъулиятсиз ҳаракат, – дейилади мазкур ташкилот тарқатган матбуот хабарномасида. – Бу иш айниқса Европа ва Яқин Шарқда давом этаётган қуролли можаро шароитида яна ҳам хавотирли.

Пентагон яқинда АҚШ ихтиёридаги ядро қуроли сонини ўзгартирмасдан, B61 атом бомбасини B61-13 вариантига ўзгартириши маълум бўлди. В61-7 захирасининг бир қисмини алмаштирадиган бу янги бомбалар юқори даражали хавфсизлик ва аниқлик кўрсаткичини сақлаган ҳолда, бугунги кунда энг замонавий ҳисобланган В61-12 модификациясидек қувватга эга бўлиши лозим, дейилади баёнотда.

– Бу ядро қуроли янги пойгасини қўзғаши мумкин бўлган, масъулиятсизлик билан амалга оширилаётган ҳаракат, – деди ICAN раҳбари Мелисса Парк. – Ушбу қарори билан АҚШ ядро қуролига эга бошқа мамлакатларни ҳам тегишли захирани мустаҳкамлашга ундамоқда. Биз Вашингтонни ушбу қуроллланиш дастурини бекор қилиш ва бунинг ўрнига ядро қуролини тарқатмаслик бўйича шартномада кўзда тутилган мажбуриятини бажариш, ядровий қуролсизланишга эришиш учун музокарага қўшилишга чақирамиз.

Парк қўшимча қилишича, бундай қуролни қўллаш оддий аҳоли қирилиши, ўта муҳим инфратузилма вайрон қилинишига олиб келадиган ҳарбий жиноят ҳисобланади.

– Европа ва Яқин Шарқда ядро қуролига эга давлатлар иштирокида кечаётган қуролли низо авжига чиққан бир пайтда, бундай режа эълон қилиниши мавжуд хавфни оширади, – дея таъкидлади у. – Шунингдек, оммавий қирғин қуроли  ҳеч қачан қўлланмаслигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатга зид бузғунчи муносабатни акс эттиради.

ICAN аввал ҳам АҚШ ва Ғарб мамлакатларини ядро қуролига харажатни оширгани учун танқид қилган эди. Масалан, ташкилот маълумотига кўра, дунё бўйича ядро қуролига сарфланаётган харажат 2022 йил 82,9 миллиард долларга етган. Бу борада Қўшма Штатлар сарфлаган маблағ қолган барча ядро қуролига эга давлатлар жами харажатидан ҳам ошиб кетган. ICAN сиёсати ва тадқиқоти мувофиқлаштирувчиси Алисия Сандерс-Закре таъкидлашича, АҚШ ядро қуролига сарфлаётган харажат “даҳшатли даражада”.

АҚШ ўз ядро қуролини тўлиқ янгилаш арафасида турибди. Қолаверса, 150 жанговар каллакни ҳеч қандай баёнот эълон қилмай, Европанинг беш мамлакатига яширин тарзда жойлаштирди. Закре айтишича, доим бошқа ядровий давлатларни шаффофликка чақириб келадиган Ғарб айни ҳаракати билан ядро қуроли масаласида иккиюзламачилик қилмоқда. НАТОнинг беш мамлакати келишувга нисбатан шаффофликни таъминлаш ўрнига, учувчиларини ўз ҳудудига ўрнатилган АҚШ ядро қуролидан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказмоқда.

Ўтган йил Тинчлик маммоларини ўрганувчи Стокгольм халқаро институти (SIPRI)  Ядро қуролидан фойдаланиш хавфи совуқ уруш тамом бўлгандан буён энг юқори чўққига чиқди, деган тўхтамга келди. Муассаса таҳлилчилари  фикрича, ҳарбий стратегияда ядро қуролининг аҳамияти ошган, ядро клубига кирувчи мамтлакатлар аксарияти ушбу мавзуни кескинлаштиряпти.

Маълумки, БМТ ҳузуридаги Қуролсизланиш бўйича қўмита 1968 йил Ядро қуролини тарқатмаслик бўйича шартнома ишлаб чиққан. Ҳужжатни имзолаганлар рўйхати бошида ядро қуролига эга давлатлар қайд этилган.

Бугунги кунда АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва КХДР ядро клубига аъзо ҳисобланади. 1967 йилгача ядро қуролига эга беш давлат қаторига кейин яна тўрт мамлакат қўшилган.

Ядро клубига кирувчи давлатлардан ташқари, ўз ҳудудига ядро қуролини жойлаштирган юртлар ҳам бор. Масалан, НАТОга аъзо БельгияГерманияИталияНидерландия ва Туркияда АҚШнинг 200 тага яқин B61 термоядро авиабомбаси борлиги айтилади.

1967 йилдан кейин ядро клубига кирган мамлакатларда атом бомбаси сони кўп эмас. Маълумотларга кўра, ҳозир Исроилда 90 та, Покистонда 165 та, Ҳиндистонда 160 та, Шимолий Кореяда 20 та шундай қурол мавжуд.

Тарихан, Ядро клуби нафақат кенгайгани, балки қисқарганини ҳам кузатиш мумкин. Масалан, 1979 йил Жанубий Африка Республикаси илк бор ядро синовини амалга оширди ва шундай қуролга эга янги давлатга айланди. Мамлакатда авиация ёрдамида қўлланадиган олтита жанговар каллак тайёрланди ва қитъалараро баллистик ракета яратиш устида иш олиб борилди. Айрим маълумотларда ушбу заряднинг қуввати 20 килотоннадан ошмаслиги келтирилади. 1989 йил ушбу мамлакатда ядро қуролини яратиш дастури ёпилди, тайёрланган бомбалар йўқ қилинди. Бу фактни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик – МАГАТЭ тасдиқлади.

Хуллас, ЖАР ядро қуролидан ихтиёрий воз кечган дунёдаги биринчи давлат ҳисобланади. Жаҳон ҳамжамияти эса сайёрамиз ядро қуролидан бутунлай халос бўлишини истаб, ядро клубига кирувчи бошқа мамлакатлар ҳам шундай қилишини кутмоқда.

Саидмурод Раҳимов,

ЎзА шарҳловчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ядровий қурол пойгаcи қайта жонланяптими?