Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти нафақат республикамиз, балки Марказий Осиёдаги энг йирик илмий-текшириш муассасаларидан бири бўлиб, институтда ядро физикаси, қаттиқ жисмлар радиацион физикаси, материалшунослик, активацион таҳлил, радиокимё, илмий асбобсозлик, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилади.

Ҳозирги кунда институтда ушбу йўналишлар бўйича 14 та илмий бўлим ва лаборатория фаолият юритмоқда. Институт ҳудудида 10 МВт қувватли ВВР-СМ тадқиқот ядро реактори, НГ-150 нейтрон генератори, Кобальт-60 гамма қурилма каби 7 та ноёб ядро-физикавий илмий объект мавжуд.  

Миллий матбуот марказида Президентимизнинг 2019 йил 21 ноябрдаги “Ядро физикаси институти илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.

Институт директори Илҳом Содиқовнинг маълум қилишича, муассаса қошида 3 та шўъба корхона мавжуд бўлиб, тиббиёт ва саноат эҳтиёжи учун радиоизотоп маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Ушбу корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган 50 дан ортиқ радиофармацевтик воситалар ички бозор талабини тўлиқ қондириш билан бирга, дунёнинг 14 мамлакатига экспорт қилинади.  

– Президентимизнинг институтимиз фаолиятини ривожлантиришга доир қарори соҳа ривожида муҳим ҳужжат бўлди, – дейди институт директори ўринбосари Манноб Тошметов. 

– Қарор ижроси доирасида ташкилотимизни 2020-2024 йилларда ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. 2020 йилдан бошлаб институт ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатлари, шунингдек, жорий хўжалик сарф-харажатларининг қопланиши Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилмоқда. Бу билан институтимиз тўлиқ базавий молиялаштириш тизимига ўтказилди.  

Таъкидланишича, институтнинг 2030 йилгача илмий изланиш фаолиятини ривожлантириш концепцияси ҳам ишлаб чиқилди. Илмий ишланмаларнинг доимий янгиланиб турувчи маълумотлар электрон базаси яратилди. Қувонарлиси, бу ердаги илмий фаолиятни изга қўйиш, фан ва таълим интеграциясини таъминлаш мақсадида институтда Ўзбекистон Миллий университетининг ядро физикаси кафедраси филиали ташкил этилди.  

Президентимизнинг юқорида қайд этилган қарорида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши илмий фаолият, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновацион ишланмаларни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, институтнинг моддий-техник, аналитик базаси ва кадрлар салоҳиятини, шунингдек, ядровий фанлар, ядро физикаси ва радиацион технологияларни ривожлантиришга ҳамда узоқ муддатли истиқболда мамлакатимизда ядро фанлари ва технологияларининг барқарор самарали ривожланишини таъминлаш учун янги қўшимча имконият яратади.  

Моҳигул Қосимова,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ядро физикаси институти фаолияти ривожи янги босқичда