Xорижда қанча фуқароларимиз ишлайди?
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилинишича, бугунги кунда 2 миллиондан ортиқ ватандошларимиз, яъни меҳнатга лаёқатли аҳолининг 12 фоизи хорижда ишламоқда.
Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилинишича, бугунги кунда 2 миллиондан ортиқ ватандошларимиз, яъни меҳнатга лаёқатли аҳолининг 12 фоизи хорижда ишламоқда.
Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони қуйидагича:
Россияда 1 562 238
Қозоғистонда 240 566
Жанубий Кореяда 71 325
Туркияда 43 178
БAAда 5 минг ва дунёнинг бошқа давлатларида 120 минг ватандошимиз меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.