Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) октябрь ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди.
Рейтингда супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 килограмм) муваффақиятли жанг ўтказаётган боксчимиз Исроил Мадримов ўтган ойдаги каби 2-ўринда қайд этилган бўлса, супер енгил вазнда (63,5 килограмм) фаолият олиб бораётган Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев сентябрь ойидаги 5 ва 8-ўриндан 2 поғона пастлаб, мос равишда 7 ва 10-ўриндан жой олди. Биринчи ўрта енгил вазн тоифасида (48,9 килограмм) Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги каби тўртинчи ўринини сақлаб қолди.
Биринчи ярим енгил вазнда (55,3 килограмм) Муроджон Аҳмадалиев чемпион сифатида жадвалда карвонбошлиик қилмоқда. Бундан ташқари у "IBF" чемпиони ҳам ҳисобланади.
Афсуски, ушбу рейтингдан бошқа боксчиларимиз ўрин олмаган.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА