Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) июнь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан мамлакатимизнинг 8 нафар боксчиси ўрин олди.
Жумладан, Исроил Мадримов супер яримўрта вазн чемпиони сифатида бораётган бўлса, Ҳасанбой Дўсматов минимал вазнда биринчи ўриндан жой эгаллади. Муроджон Аҳмадалиев эса биринчи ярименгил вазнда карвонбоши сифатида эътироф этилди. Шунингдек, Шаҳрам Ғиёсов яримўрта вазн тоифасида энг юқори поғонага жойлашди.
Вакилларимиздан Отабек Холматов ярименгил вазнда, Бектемир Мелиқўзиев суперўрта вазнда 5, Муҳаммад Шехов биринчи ярименгил вазнда 10, Ботир Аҳмедов суперенгил вазнда 13-ўринда қолди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА