16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан телекоммуникация тармоқларидан ёки интернетдан фойдаланиб, уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Шунингдек, болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Болаларни турли зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган ишлар амалга оширилишига қарамай, бу борадаги номақбул ҳаракатлар камаймаяпти. Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 8 ойида вояга етмаганларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш жинояти 36 фоизга ортган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Жумладан, ХДП фракциясининг йиғилишида депутатлар лойиҳанинг қабул қилиниши болаларни жинсий эркинликка ҳамда бола савдосига қарши жиноятлардан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга замин бўлишини таъкидладилар. Қолаверса, бу турдаги жиноятларни содир этган шахслар қилмишига мутаносиб жазоланишига хизмат қилиши айтиб ўтилди. 

— Мазкур қонун лойиҳаси билан Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга вояга етмаганлар ҳимояси юзасидан қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда, — дейди фракция аъзоси Сайёра Имомова. — Шунингдек, вояга етмаганларни жабрланувчи ёки гувоҳ сифатида сўроқ қилиш муддатлари ҳам аниқ белгиланмоқда. Яъни, давомийлиги 1 кун этиб белгиланяпти. Шу билан бирга, бу жараёнларда уларга жавобгар шахслар ҳам биргаликда иштирок этиши мумкинлиги назарда тутилмоқда. Қонун лойиҳаси вояга етмаган фарзандларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади.

Фракция муҳокамаларида билдирилган таклифлардан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вояга етмаганларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилади