Волонтёр таржимонлар рағбатлантирилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Урганч давлат университети Маданият саройида университет волонтёр таржимонлар жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Туризм бош бошқармаси вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари, ёшлар ҳамда таржимонлар иштирок этди.
[gallery-17989]
Тадбирда университет иқтидорли таржимон талабаларининг “Хива – Ислом дунёсининг туризм шаҳри” халқаро тадбири ва “Лазги” II халқаро рақс фестивалидаги фаол иштироки ва ёшларнинг жамият равнақи йўлидаги фидокорона хизматлари эътироф этилди.
Тақдирлаш маросимида Маданият вазирлиги ва Туризм қўмитаси томонидан волонтёр таржимонларга ташаккурнома ҳамда сертификатлар топширилди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА