Волейбол. Финалда Франция ва Россия
Токио-2020
Токиода давом этаётган Олимпиада мусобақасининг спорт ўйинлари ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун эрта футбол, волейбол, баскетбол ва бошқа спорт ўйинлари бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.
Волейбол бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган ярим финал баҳсларида 2012 йилги олимпиада финалчилари Россия ва Бразилия термалари ўзаро куч синашишди. Бундан тахминан ўн йиллар аввалги беллашувда россияликлар ғолиб чиқиб, олимпиада ғолиби бўлишганди. Бу йил эса рақиблар ярим финалда ўзаро тўқнаш келишди. Ўйин россияликларнинг тўла устунлигида ўтди ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди.
Иккинчи жуфтликда Франция ва Аргентина термалари ўзаро куч синашишди. Олимпиада тарихида атиги бир маротаба бронза медалга сазовор бўлган (1988 йил) аргентиналиклар ҳали бирон марта ҳам совринни қўлга киритмаган французларга имкониятни бой беришди.
Шу тариқа мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Россия Франция билан, учинчи ўрин учун эса Бразилия ва Аргентина терма жамоалари баҳс юритишади.
Ярим финал. 5 август
Россия – Бразилия - 3:1
Франция – Аргентина - 3:0
3-ўрин учун. 7 август
Бразилия– Аргентина
Финал. 7 август.
Франция - Россия.
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА