Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 22 нафардан иборат бир гуруҳ турли соҳа мутахассиси навбатдаги тиббий кўрик ва амалий-услубий ёрдам акцияларини Вобкент туманида амалга оширди.

Мутахассислар гуруҳи томонидан туманнинг кўп тармоқли марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари Вобкент туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази фаолияти билан ҳам танишди. Марказ Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган. 

Гуруҳ мутахассислари мазкур марказ фаолиятида Президентимизнинг 2021 йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, ижроси бўйича 34 турдаги тиббий техника ва тиббий буюмлар билан жиҳозлаш стандартлари, даволанаётган беморлар ҳамда уларнинг касаллик тарихлари, аҳолига сифатли ихтисослаштирилган тиббий хизматни ташкил этиш ва марказни мутахассислар билан таъминлаш ишлари билан танишди. 

– Туманда филиал мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳафта давомида амалга оширилади, – дейди филиал директори М.Ражабов. – Бу орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳолини тиббий хизмат билан қамраб олиш, турли юқумли касалликларни вақтли аниқлашга имкон яратилади. Тор мутахассислар ва бирламчи бўғин орасида самарали интеграция механизмларини жорий қилиш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва тиббиёт муассасаларига бўлган ишончининг ортиши ҳамда беморлар тиббий маданиятининг ошишига эришилади. Юқори технологик кам инвазив операцияларга муҳтож фуқароларга марказ мутахассислари томонидан “Маҳорат дарслари” доирасида амалий ёрдам ташкиллаштирилади. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вобкентда тиббий кўрик