Кадастр агентлиги Бухоро вилояти Вобкент тумани бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги ер қонунбузилишларини эрта аниқлаш, ноқонуний қурилишларга белгиланган тартибда чора кўриш бўйича доимий равишда ер назорати тадбирлари ўтказилмоқда. Айни пайтда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

– Агентликнинг туман бўлими томонидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга чек қўйиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Кадастр агентлиги Вобкент тумани бўлими бошлиғи Суҳроб Эргашев. – Бўлим томонидан 2024 йилнинг ўтган тўрт ойи давомида жами 15 ҳолатда 0,48 гектар ер майдонлари фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида қонунбузарларнинг ҳар бирига огоҳлантириш хати берилди. Аниқланган ҳолатларнинг 7 тасида ер қонунбузилиши ҳолати жисмоний ва юридик шахслар томонидан огоҳлантиришдан кейин ихтиёрий равишда бартараф этилди.  

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан 82 жисмоний ва юридик шахсга 150,3 миллион сўмдан ошиқ жарималар қўлланилган. Шунингдек, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 60-моддаси 2-қисмига асосан юритилган ишларнинг 7 таси жисмоний ва юридик шахслар томонидан биринчи марта содир этилганлиги ва ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкасини қайтарганлиги, оқибатларини бартараф этгани учун ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жавобгарлик иши тугатилган ва маъмурий жазодан озод этилган.

Шундай ҳолатларнинг бири тумандаги “Шохнигор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қайд этилган. Унда фуқаро томонидан 300 кв метр ер майдони ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Уй-жой қуриш мақсадида мазкур ер майдонида тупроқ тўлдириш ишлари бажарилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 15 кун муддатда ноқонуний қурилмани ихтиёрий бузиш учун огоҳлантириш хати берилган. Тушунтириш ишлари натижасида ноқонуний қурилма фуқаро томонидан ихтиёрий равишда бартараф қилинди. Оқибатларини бартараф этгани учун ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан маъмурий жавобгарлик иши тугатилиб, у маъмурий жазодан озод этилди. 

Кадастр агентлиги Вобкент тумани бўлими томонидан тасдиқланган иш режасига асосан ер қонунчилиги бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги ишлар давом этмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вобкентда ер назорати таъминланяпти