Вилоят раҳбари ёшлар билан учрашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида ёшлар билан учрашди.
Туманнинг Арпапоя маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда секторлар, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот кўринишида ўтказилган учрашувда ёшларнинг муаммолари тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Шунингдек, бажарилиши муддат талаб этадиган мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Тадбир давомида “Беш ташаббус олимпиадаси” иккинчи мавсумида ҳамда жаҳон ареналарида туман номини юксалтираётган бир гуруҳ ёшлар тақдирланди.
[gallery-10185]
ЎзА фотомухбири Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар.