Вилоят ҳокими ёшлар билан учрашди
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.
Очиқ ва самимий руҳда кечган учрашувда ёшларнинг таклиф ва муаммолари ўрганилди. Юздан ортиқ мурожаат ўз ўрнида ижобий ечим топди. Атрофлича ўрганиш талаб этадиган масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Таъкидлаш жоиз, вилоятда Ёшлар етакчилари маҳаллабай ишлаб, 705 минг нафар ўғил-қиз қайта хатловдан ўтказилди. Уларнинг 14777 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож, иқтисодий муаммоси бўлганлиги сабабли “Ёшлар дафтари”га киритилди.
Ўтган тўққиз ой давомида 7936 нафар ёшга 24 миллиард сўмлик кўмак берилди. Шундан, 3013 нафар ёшга 9,6 миллиард сўмлик тўлов-контракти, 814 нафарига 964,6 миллион сўмлик ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда 497 нафар ёшларга 2,9 миллиард сўмлик сафарбарлик чақируви резерви учун тўловлар қопланди. 2094 нафар ёшга 8 миллиард сўмлик субсидия ажратилди, 380 нафарига 1,4 миллиард сўмлик тиббий хизмат кўрсатилди.
[gallery-9228]
Ёшларни иқтидорларини рўёбга чиқариш, айниқса, ахборот технологияларига бўлган қизиқишини янада ошириш, уларни замонавий касбларга ўқитиш ҳамда шу орқали бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятда 200 нафар фаол ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар IT йўналишида замонавий касбга ўқитиш учун 600 миллион сўм маблағ ажратилди.
ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.