Навоий шаҳрида “Ёшлар форуми” доирасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Дастлаб тадбирга таклиф этилганлар ёшлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.  

Учрашувда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бугунги кунда юртимизда ёшларга яратиб берилаётган шароит ва имтиёзлар ҳақида сўз юритиб, бу борада амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида тўхталиб ўтди.  

– Бугунги кунда вилоятдаги барча ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, – деди вилоят ҳокими. – Жумладан, олий таълим муассасаларида таълим олаётган 2,7 минг нафар эҳтиёжманд талабага 9,5 миллиард сўм контракт пуллари, 59 нафар талабанинг ижара тўловлари давлат томонидан қоплаб берилган бўлса, тижорат банклари томонидан 5,5 минг нафар ёшга 61,3 миллиард сўм таълим кредитлари ажратилди.

Шунингдек, ёшларнинг IT соҳасига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 700 нафардан зиёд ёшга 5,3 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, ҳар ой уларга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлаб борилмоқда.

Бундан ташқари, “Беш ташаббус” олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган маҳалла ёшлари учун 2022 йилда 24 та ва 2023 йилда 39 та спорт майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Вилоятда ҳар ҳафтада “Рокировка” турнирлари ташкил этилиб, шу кунга қадар 4 минг нафардан ортиқ ёш қамраб олинди ва ғолибларга 190 миллион сўм соврин берилди.

Учрашувда вилоят ҳокими жойларда ёшлар сиёсатини юритишда олиб борилаётган ишларга қарамасдан, бир қатор салбий ҳолатлар ҳам мавжудлигини таъкидлади. Бугунги кунда ёшларимизнинг 3279 нафари ишлаш, 460 нафари ўқиш, 125 нафари эса доимий яшаш ва бошқа мақсадларда хорижий давлатларга чиқиб кетишган.  

Тадбирда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда келгусида белгиланган режалар ҳақида ҳам сўз юритилди.  

Таъкидланганидек, келгуси йилда вилоятда “Ҳоким кубоги” учун эркаклар ва аёллар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилади. Ёшларни хорижий тилларга қизиқтириш мақсадида олий таълим муассасаларидаги халқаро имтиҳон тизимларида 7,5 ва ундан юқори балл олган 3-4 курс талабаларининг 30 нафарига “Вилоят ҳокими стипендияси” ажратилади.  

[gallery-15191]

Шунингдек, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиб, юқори натижаларни қўлга киритган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига ойлик маошининг 50 фоизи миқдорида “Ҳоким устамаси” жорий этилади.

Тадбир сўнггида фаол ва барча йўналишларда тенгдошларида ўрнак бўлиб келаётган ёшлар рағбатлантирилди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими стипендиялари берилади