Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров соғлиқни сақлаш ходимлари ва фармацевтика соҳаси вакиллари билан учрашди.

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида бўлиб ўтган тадбир жорий йилнинг 28 ноябрь куни Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига қаратилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадига қаратилди. 

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, янги Ўзбекистонни узоқ умр кўрувчи инсонлар яшайдиган юртга айлантириш, миллат генофондни кучайтиришда тиббиёт ходимларининг ўрни катта эканлигини таъкидланган вилоят ҳокими бу масъулиятни виждонан бажараётган шифокорларга миннатдорчилик билдирди. 

Давлатимиз раҳбарининг видеоселекторда берган топшириқларидан келиб чиқиб, тузилган ишчи гуруҳ вилоят ҳудудида икки кун давомида ўрганишлар олиб борди. Жараёнларда фармацевтика компаниялари билан келишган ҳолда моддий манфаат учун беморларга керак бўлмаган қиммат дори воситаларини ёзиб бераётган ёки хусусий лаборатория томонидан таклиф этилган пул эвазига зарур бўлмаган таҳлиллар учун одамларни вақти ва маблағини беҳуда сарфлашига сабаб бўлаётган шифокорлар аниқланганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, бир пайтнинг ўзида давлат тиббиёт муассасасида ва хусусий клиникаларда фаолият кўрсатаётган айрим шифокорлар давлат шифохонасига келаётган беморларни ўша ерни ўзида даволамай хусусий тиббиётга жалб қилиш ҳолатлари тегишли фактлар билан аниқланганлиги айтиб ўтилди. Бундай шифокорларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши маълум қилинди. 

[gallery-14893]

Учрашувда шунингдек, фармацевтика соҳасидаги ишлар таҳлил қилинди. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Абдулла Азизов давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, соҳа келгуси йилдан бошлаб тўлиқ рақамлаштирилишини маълум қилди. Шаффофликка эришиладиган тизимда беморларга бериладиган дорилар рецепти электрон тартибда ёзилади. Онлайн режимда тиббиёт муассасалари ва дорихоналарнинг электрон базасида кўринади. Қайси касалликка қайси шифокор қандай дори препаратини ёзгани маълум бўлади. Бунда эса, дори воситалари коррупцион схема орқали тарқатилаётгани ёки маълум турдаги касаллик тез тарқалаётгани аниқланади. 

Айни пайтда республикамиз бўйича 15 минг 250 та дорихона фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг сони босқичма-босқич қисқартирилади. Халқаро сифат сертификатига эга бўлган дорихоналаргина фаолият кўрсатади. 

Мулоқот давомида дори-дармон учун шифохоналарга ажратилаётган давлат маблағининг бир нечта ҳудудларда ноўрин сарфланаётгани маълум қилинди. Эндиликда бу масала жиддий назоратга олиниши таъкидланди. Зарур дори воситалари мақбул нархларда сотиб олиниши уқтирилди. 

Вилоят ҳокими фармацевтика тармоғини кенгайтириш, соҳага хориж мутахассисларини жалб қилган ҳолда сифатли дори-дармон ишлаб чиқаришни жорий этиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. 

Тадбир сўнггида аҳоли саломатлигини сақлашга ҳар бир тиббиёт ходими масъул эканлиги, улар халқ ишончига лойиқ бўлиши зарурлиги таъкидланди. 

ЎзА фотомухбири Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими шифокор ва фармацевтлар билан учрашди