Бугунги кунда Ўзбекистонда 180 минг нафардан ортиқ корейс миллатига мансуб фуқаро яшайди. Уларнинг фарзанд тарбиялаш, ота-онага ғамхўрлик қилиш, оилавий удумларни қадрлаш борасидаги урф-одатлари ўзбек қадриятларига ўхшаб кетади.

Ўзбекистонда корейс миллати вакилларини турли соҳалардаги меҳнат фаолиятида учратиш мумкин. Улар орасида Сенат аъзолари, вазир ўринбосарлари, депутатлар, илмий ходимлар, рассомлар, мураббийлар бор.

— Корейслар учун Ўзбекистон 1937 йилдан буён ўз уйидай ҳисобланади, – дейди Ўзбекистон корейс маданият марказлари ассоциацияси раиси, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Виктор Николаевич Пак. — 1937 йил собиқ совет даврида корейсларни поездга юклаб, Ўзбекистонга олиб келишган. У замонларда ўзбек халқи ҳам бой яшамаган, аммо корейсларни ўз оиласига қабул қилиб, бир бурда нонини улар билан бўлишиб еб, биргаликда яшаган.

Ота-боболарим ёшлигимда ўзбек халқининг яхшилигини ҳеч қачон унутмаслигимни кўп бора эслатишган. Ўзбекистон нонини еган корейс миллати вакиллари шу юртга боғланиб қолишган. Шу ерда меҳнат қилишади, яшайдилар.

Шахсан мени ўзбек халқига ҳурматим чексиз. Сабаби болалик хотираларим ўзбек оиласи билан боғлиқ. Тақдир тақозоси сабаб ота-онам ажралишгач, икки ойлик чақалоқ пайтимда бувимнинг қўлида қолганман. Она сутидан маҳрум бўлгач, ўлим ёқасига етиб қолган чақалоқнинг ҳаётини Тўхтахон исмли қўшни аёл кўкрак сутини бериб боқиб, сақлаб қолади. Мени корейс аёли дунёга келтирган, ўзбек аёли эса она сути билан боққан. Тўхтахон аяни мен ўзбек онам, деб, чақирардим. Унинг фарзандлари билан ака-укадек катта бўлганмиз. Ҳозир ҳам борди-келдимиз жуда яхши.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, унча-мунча аёл ўз фарзандининг ризқини қирқиб, бегона миллатнинг боласини она сути билан боқмайди. Бундай жасорат фақат ўзбек оналарининггина қўлидан келади.

Айтиб ўтиш жоизки, ўзбек-корейс халқлари ўртасида дўстона муносабатлар ҳамиша ривожланиб келган. Корейс ёшлари Ўзбекистонда корейс тилини ўрганиши учун бир неча тўгараклар мавжуд. Шунингдек, турли соҳаларда билим олишлари учун олийгоҳлар очилган. Масалан, Тошкентда Пучон университети, Инҳа университети, Тошкент халқаро кимё университети (Ёджу университети), Сежонг институти, Фарғонада эса Ўзбек — Корейс халқаро университети очилган. Шунингдек, Корея Республикаси билан ҳамкорликда ҳар хил меморандумлар имзоланган. Яъни, турли хил – тиббиёт, қурилиш, муҳандислик, спорт, маданият соҳаларида ҳамкорлик олиб борилмоқда.

— Оилавий қадриятларни асрашда корейсларнинг кўплаб жиҳатлари ўзбекларникига ўхшайди, – дейди Мирзо Улуғбек тумани корейс маданият маркази раҳбари ўринбосари Ирина Турсунбоева. – Ўзим ҳам ўзбек оиласига келин бўлганман. Турмуш ўртоғим ўзбек.

Корейслар ҳам ўзбек халқига ўхшаб оилалар биргаликда, ҳамжиҳатликда яшашга ҳаракат қилишади. Масалан, битта оилада ёши кексалар, яъни бобо-бувиси, ота-онаси, ўғил-келинлари, неваралари ҳаммаси биргаликда яшашга одатланган. Мен ҳам ўғлим, келин ва набираларим билан бирга битта уйда яшайман. Қайнонам яъни Санобар онам келин бўлиб борган кунимданоқ мени яхши қабул қилган. Бир-биримизни ҳурмат қиламиз, ардоқлаймиз.

Корейс халқи ҳеч қачон ишсиз ўтирмайди. Ўзбеклар каби ҳар доим ҳаракатда бўлади. Ўзбек-корейс халқи ўртасидаги дўстона муносабат ҳамиша гўзал ва абадий бўлишига ишонамиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BHQSbuL0U50" title="Viktor Pak: Bu yerdagi koreys xalqi Oʻzbekistonni oʻzining Vatani deb hisoblaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, А.Содиқов, А. Аҳмедов (видео)ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Виктор Пак: Бу ердаги корейс халқи Ўзбекистонни ўзининг Ватани деб ҳисоблайди (+видео)