Шу кунларда “Facebook” ижтимоий тармоғида Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, катта лейтенант, 2011-2015 йилларда ИИВ академиясида таҳсил олган, ҳуқуқшунос С.О.нинг Республика Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга йўллаган видеомурожаати тарқалди.

Унда мурожаат эгаси иш ўрнида содир бўлаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан шикоят қилган. Унинг видеомурожаатда айтган сўзларига кўра, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ раҳбари, майор А.С. қўл остидаги профилактика инспекторларига ҳар куни бештадан маъмурий баённома тузиш, бир йилда 2 та маъмурий назорат ўрнатиш каби ноқонуний талабларни режа қилиб белгилаб берган. Бу режаларни бажармаган ходимларга ишдан ҳайдаш билан таҳдид қилинган. ҲПБ бошлиғи, подполковник Б.И. га 50 АҚШ доллари берилса, режа бажарилган деб белгилаб қўйилган.

Катта лейтенант ушбу мурожаатида ходимларга юқоридаги каби жарима "план"лари белгилаб қўйилгани, бўлимда таниш-билишчилик ва қариндош уруғчилик, мансабни суиистеъмол қилиш каби ноқонуний ҳаракатлар авж олганини таъкидлаб ўтади. Буйруқни бажармай ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилган ходимлар куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратланади ва босим ўтказилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган мазкур видео юзасидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди:

“Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ айрим раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган 10 дақиқадан иборат видеомурожаати тарқатилган. Ўрганиш давомида, 2021 йил сентябр ойида фуқаро М.Ю.нинг катта лейтенант С.О.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризасига асосан ўтказилган хизмат текшируви давомида, катта лейтенант С.О. 2021 йил бошларида Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ва унинг бирга яшовчи ўғли, 1994 йилда туғилган фуқаро ва Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқароларга кредит олиб беришни ваъда қилиб, ишончига кириб, уларнинг шахсига оид ҳужжатлари нусхаларини олиб, сўнг расмий ҳужжатлигини била туриб, сохта маълумотлар киритиб, ушбу фуқароларнинг номларига “Халқ банки” орқали 81 400 000 сўм кредит олиб, кўп миқдордаги мулкларини қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган. Текширув якунига кўра 2021 йилда катта лейтенант С.О.ни эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши ҳақида хулоса қилинган.

Наманган вилояти ИИБнинг хизмат текшируви хулосаси ва тўпланган ҳужжатлар, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Наманган шаҳар прокуратурасига юборилган. Прокуратура органлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув якунига кўра, юқоридаги ҳолат юзасидан 21.10.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисми “б, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда катта лейтенант С.О. жавобгарликдан қутилиш мақсадида, ўзининг раҳбарларидан норозилиги мазмунида видеомурожаат қилган бўлиб, видеомурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ушбу ҳолатлар ўзининг тасдиғини топмаган.

Видеомурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан ҳозирда қўшимча текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, катта лейтенант С.О.нинг етарли асослари бўлмаган ҳолда ўзининг раҳбарига туҳмат қилиб, била туриб, шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда”.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Видеомурожаат йўллаган профилактика инспектори ҳақми?