Вьетнамда ҳам сув тошқинлари кузатилди
Бугун Вьетнам шимолидаги ҳудудлардан бирида йирик сув тошқинлари юз берди. Натижада беш киши ҳалок бўлди ва яна бир киши эса бедарак йўқолган.
“Arab news” хабар беришича, шанба куни кечқурун Сон-Ла провинциясида кучли ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарган, оқибатда 22 уй вайрон бўлган ва ўнлаб оилалар эвакуация қилинган.


Шунингдек, 445 гектардан ортиқ экин майдонлари ва 2 минг 600 бош чорва ва паррандалар сув остида қолган.
М.Пирматова, ЎзА