Венгрияда ўқитувчилар намойишга чиқишди
Кеча Венгрия пойтахти ва мамлакатнинг бошқа 15 шаҳрида ўқитувчиларни давлат хизматчиси мақомидан маҳрум қилувчи қонунга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Euronews” телеканали хабар берди.
Будапештда 1 минг 500га яқин намойишчи Ички ишлар вазирлиги биноси олдида тўпланди. Акция иштирокчиларининг сўзларига кўра, мазкур қонун ўқитувчиларнинг меҳнат шароитини ёмонлаштиради ва уларнинг иш юкини сезиларли даражада оширади.
Намойиш ўқитувчилар иш ҳақини ошириш талаб қилинган қатор митинг ва иш ташлашдан сўнг бўлиб ўтди.
Акция иштирокчилари мазкур ҳужжатни “қасос қонуни”, деб атамоқда.
“Бу масалага бир неча минг ўқитувчининг муаммоси сифатида қараш керак эмас. Муҳими, умумий мақсадимизга эришиш учун ижтимоий бирдамликни шакллантириш лозим”, дейди ўқитувчилар.
Акция иштирокчилари билан полиция ўртасида тўқнашув содир бўлмаган.