Дунё аҳли электр энергиясиз ҳаётини тасаввур қила олмайди. Европада кузатилаётган бу борадаги танқислик, мамлакатимизда эса ушбу манбага бўлган талаб ошиб бораётганида бу ҳолатни сезиш қийин эмас.

Албатта, ҳар бир давлат ушбу муаммони ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бу жараёнда табиий русурслар ўрнига муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтиришга эътибор қаратилмоқда.

Ўз навбатида, мамлакатимизда ҳам муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жорий йил 7-9 сентябрь кунлари "Росатом" давлат корпорацияси томонидан Ленинград атом электр станцияси фаолияти билан танишиш мақсадида соҳа мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Унда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Бангладеш, Венгрия, Миср Араб Республикаси, Қозоғистон, Туркия каби давлатлардан вакиллар иштирок этди.

ЎзА мухбири мазкур халқаро тадбир доирасида Венгрия давлатининг мустақил эксперти Жолт ХАРФАШ билан суҳбатлашди.

– “Росатом” давлат корпорацияси томонидан ташкил этилган ушбу тадбир иштирокчилар учун ҳар жиҳатдан фойдали, деб ўйлайман, – деди Ж.Харфаш. – Чунки улар Ленинград атом электр станцияси билан яқиндан танишди.

Мен Ленинград атом электр станциясига бир неча бор келганман. Бу ердаги янги энергия блоклари қурилиши пайтида ҳам бўлдим ва уларнинг ишлаш жараёни билан яхши танишман. Ушбу “ВВЭР-1200” энергия блоклари ядровий хавфсизлик ва экология нуқтаи назаридан энг хавфсиз бўлиб, Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан тан олинган. Ушбу қувват блоклари энг қатъий халқаро хавфсизлик талабларига жавоб беради.

Яна шуни қўшимча қилмоқчиманки, худди шу турдаги энергия блоки Венгрияда ҳам қурилади. Европа Иттифоқи рухсатини олиш учун ушбу энергия блоки Европада ҳам диққат билан ўрганилган. Тадқиқотлар энергия блоки ҳам радиациявий, ҳам ядровий хавфсизлик нуқтаи назаридан Европанинг энг қатъий талабларига жавоб беришини тасдиқлади.

– Венгрия бу соҳада қандай тажрибага эга?

– Венгрия атом электр станцияси бўйича қарийб 40 йиллик тажрибага эга. Ўтган асрнинг 80-йиллари бошида “Пакш” атом электр станциясининг “ВВЭР-440” биринчи энергия блоки ишга туширилган ва кейинчалик кетма-кет яна шундай учта қувват фойдаланишга топширилган.

Аҳамиятлиси, уч ҳафта олдин давлатимиз “Пакш-2” атом электр станциясида “ВВЭР-1200” энергия блокларини қуриш учун лицензия олди. Яъни, тез орада мамлакатимизда янги “ВВЭР-1200” энергия блоклари қурилиши бошланади. Лицензияга кўра, ушбу қувват блоклари камида 60 йил ишлайди. Шуни таъкидлашни истардимки, бу Венгрияда Россия технологияси асосида янги энергия блокларини қуриш бўйича олинган Европа Иттифоқидаги биринчи рухсатномадир.

– Венгрияда атом электр станцияси қуришнинг асосий сабаблари нимада? Электр энергия ишлаб чиқаришда бошқа манбалардан ҳам фойдаланиладими?

– Бу жуда муҳим савол. Венгрия янги энергия блокларини қуришга қарор қилиши бир қатор талаблар билан боғлиқ. Бу ишончли ва хавфсиз энергия манбасини арзон нархларда таъминлаш заруратидир.

Венгрияда электр энергиясининг бошқа манбалари етарли миқдорда мавжуд эмас, шунинг учун мамлакат атом энергиясидан фойдаланади.

Вақт ўтиши билан энергетика бозори конъюнктураси Венгрия қарорининг тўғрилигини тасдиқлади. Европа энергетика инқирозини бошдан кечираётган ҳозирги пайтда бу ҳолат, айниқса, яққол кўзга ташланмоқда. Мамлакат айнан атом энергетика блоклари туфайли ўзини арзон энергия билан таъминлай олади. Бундан ташқари, атом энергияси иқлим мақсадларига ҳам мос келади. Шунга кўра, мамлакатнинг энергетик хавфсизлиги учун асосий манба доимо унинг етарли миқдорда бўлишидадир. Буни аниқ атом энергетикаси туфайли амалга ошириш мумкин.

– Янги энергия блокларини қуриш бўйича аҳолининг муносабати қандай?

– Юқорида қайд этганимдек, Венгрияда қарийб 40 йилдан буён атом электр станцияси мавжуд ва одамлар унинг хавфсиз ишлашини билади. Аҳолининг аксарияти атом энергиясини қабул қилади. Уни қўллаб-қувватлайди демаймиз, лекин қабул қилади. Чунки у хавфсиз ишласа, қўрқадиган ҳеч нарса йўқ, деб ҳисоблайди.

Сўнгги ўн йилликлар давомида атом энергияси ўзининг хавфсиз, муаммосиз эканини исботлади. Доимий равишда мамлакатни энергия билан таъминлади. Муҳим жиҳати шундаки, одамлар атом электр станциялари туфайли энергия нисбатан арзон эканлигини тушунишади.

Яна бир факт: Венгрияда ишлаб чиқарилган электр энергиянинг 50 фоизи “Пакш” АЭС томонидан таъминланади. Айтганимдек, айнан шу станциянинг ишлаши туфайли ҳозир мамлакатда электр энергияси энг арзон ҳисобланади.

– Венгрияда режалаштирилаётган энергия блоклари қандай тартиблар асосида қурилади?

– Ушбу лойиҳа қиймати 12,5 миллиард евро бўлиб, 80 фоизи Россия кредити ҳисобига, 20 фоизи эса Венгрия томонидан тақдим этилган. Станция ўз ишини бошлагач, кредит тўланади. Биз учун бу жуда фойдали схема.

Бундан ташқари, маҳаллий саноат 40 фоизгача ускуналарни етказиб беришда иштирок этиши ва турли хизматлар кўрсатиши мумкин. “Росатом” кадрлар тайёрлашда ҳам қатнашади.

Яна бир жиҳати шуки, Венгрия давлатлараро келишув схемаси асосида биринчи станцияда электр энергияси ишлаб чиқарган. Эндиликда айни молиялаштириш схемаси кредитнинг имтиёзли шартларига асосланади.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА суҳбатлашди.

Тошкент Санкт-Петербург - Тошкент

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгрия "яшил" энергетикадан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирмоқда