Велоспортчилар Гулистонда баҳслашмоқда
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Баҳодир Мўминов хотирасига бағишланган республика турнири ўтмоқда.
Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 7 та жамоа иштирок этмоқда.
Чинобод– Учтом йўналишида ўтказилган шахсий пойгада Данил Евдокимов биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Константин Элли ва Никита Стенковой иккинчи ҳамда учинчи поғонадан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА