Вазирлик машаққатли касб эгаларини тақдирлади
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист К.Реймов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов йиғилганларни касб байрами билан қутлади.
Таъкидланганидек, кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари тўғрисида сўз юритилганда, ҳамиша янгиликка интилиб яшайдиган, адолат ва ҳаққонийлик жонкуярлари, жамиятдаги ҳар қандай масала ва муаммоларни олиб чиқадиган ижодкор инсонлар кўз олдимизда гавдаланади. Бугунги пандемия даврида таълим соҳасида юзага келган муаммоларни бартараф этишда, ёш авлодни комил инсон этиб тарбиялашда, ўқув-тарбия йўналишидаги янгиланишларни кенг оммага етказишда оммавий ахборот воситалари вакилларининг меҳнати беқиёсдир.
Тадбирда якунида бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.