Дунёда касблар кўп. Инсонлар ўзларининг қизиқишларига қараб турли хил касб-ҳунар танлайди. У шифокорми, журналист, қурувчи ёки бошқа соҳа вакили бўлмасин, қайси лавозимда ишламасин, ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишида устозларининг ўгитлари, олган таълими ва қутлуғ даргоҳ ҳисобланмиш – мактабда олган таҳсилининг ўрни беқиёс. Одам неча ёшга кирмасин, устозларини хотирлар экан, ўзининг мудом ўқувчи эканлигини ҳис этади ва болалик хотиралари муҳрланган мактабини соғиниб эслайди. Ушбу мақола орқали жамиятимиз ривожига ҳисса қўшаётган икки вазир таҳсил олган мактаблар ва уларнинг биринчи ўқитувчилари ҳақидаги хотиралари билан танишишингиз мумкин.

Нозим Ҳусанов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири:

–Болалик инсоннинг энг беғубор даври. Мен 1982 йилда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 272 - мактабга биринчи синфга борганман. Бугун орадан шунча вақт ўтган бўлсада, ҳали- ҳануз тез-тез илк таълим олган даргоҳимга бориб, устозларим билан кўришиб тураман.

Устоз деганда, албатта, ҳамманинг кўз ўнгида биринчи устози гавдаланади. Инсон ҳаётида ота-онасидан сўнг турадиган энг яқин кишиси бу – устози. Инсоннинг яхши касб танлашида, ҳар томонлама етук шахс сифатида шаклланишида устозларнинг ўрни беқиёс. Илк устозим Ҳури опанинг ўгитлари ҳали- ҳануз ёдимда. Илк бор қўлларингдан тутиб, ўқиш-ёзишни ўргатган устоз она каби инсоннинг энг азиз кишисига айланиб қолади.  Бундан ташқари,  мактабда ўқиб юрган вақтларимизда она тили ва адабиёт фани ўқитувчимиз жуда кўп иншо ёздирар эди. Иншо ёзиш боланинг дунёқарашини ошириб, ўқувчи ўз устида кўпроқ изланишига ҳаракат қилади. Бу  фаолиятимда жуда асқатмоқда.

Барчамиз байрам муносабати билан юртимизда фаолият олиб бораётган  ҳурматли устозларга соғлик-саломатлик, ишларида муваффақият тилаймиз. Сизларнинг касбингиз жуда қийин ва мураккаб, шу билан бир қаторда шарафли. Барча устозларимизни байрам билан табриклайман.

Иброҳим Абдураҳмонов, инновацион ривожланиш вазири, академик:

1982 йили Наманган вилоятининг Чуст тумани Ғовасой қишлоғидаги 7-ўрта мактаб (ҳозирги 59-мактаб)да 1-синфга чиққанман. Мактабимиза уйимиздан 2-3 километр узоқда  бўлгани боис, уйдан ғира-шира пайти чиқиб кетишим, яна узоқ юриб қайтишларим ёдимда...

Биринчи ўқитувчим Мавлуда опа Болтаева қўлида ўқиб, савод чиқарганман. Мавлуда опа меҳрибон, ўқитувчи эди, лекин кези келганда қаттиққўллик ҳам қиларди.  

Доимо яхши, аъло баҳоларга ўқиганман. Бир сафар расм дарсида ракетанинг суратини яхши чизолмаганим сабаб паст баҳо олганман. Ҳамиша «беш»га ўқиганим боис, бу менга қаттиқ таъсир қилган, роса жаҳлим чиққанди. Шунда расмларни қунт билан чизишга аҳд қилганман ва уддалаганман ҳам. Шу-шу чиройли расм чизаман. Бу кўникмам кейинчалик биология факультетига кирганимда жуда қўл келган.

Устозимиз ҳуснихатга алоҳида эътибор берарди, машқим кўнглидагидек бўлгандирки, «Ҳали академик бўласан» деб қўярдилар. Хатим чиройли бўлгани учун университетда, ҳарбий кафедрада ўқиган пайтимиз турли ҳужжатларни менга ёзишга беришарди.

Устозим билан ҳозиргача хабарлашиб турамиз. Уларнинг талабчанлиги, танбеҳу мақтовлари билан ўқишга бўлган қизиқишимизни оширгани учун ҳамиша у кишидан миннатдормиз.

Вазирлар айтганидек, устозлар  – ҳаётимиз меъмори, қалбларга зиё улашувчи машъаладир. Ўқитувчи ўз шогирдларига нафақат билим беради, балки яшаш сирлари, ҳаёт қоидалари ва умр мазмунини англашни ўргатади. Шунинг учун ҳам улар доимо эътиборда, эъзозда. Мамлакатимиздаги барча фидокор устозларни касб байрами билан табриклаймиз.

ЎзА мухбири  Файзулло Яҳёев тайёрлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазирларни тарбиялаган мактаблар