Вазир томонидан ваъда қилинган совға талабаларга топширилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов 13 февраль куни Наманган вилоятига қилган сафари давомида Наманган муҳандислик-технология институтидаги ўқув-илмий, маънавий-маърифий жараёнлар, талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, талабалар турар жойида 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган тўгарак машғулотларини ўрганган эди.
Тўгаракларда иштирок этувчи ёшлар билан мулоқоти давомида вазир талабаларнинг истагидан келиб чиқиб уларга замонавий фортепиано совға қилишини айтган.
Куни кеча ваъда қилинган совға талабаларга топширилди.
Санъатга иштиёқманд ёшлар мазкур туҳфани мамнуният билан қабул қилиб, вазирга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
[gallery-1247]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар