Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятидаги олий таълим муассасалари, мактаблардаги таълим сифати ва самарадорлигини ўрганмоқда.

Ташриф доирасида Президентимиз раислигида 2022 йил 28 январь куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари танқидий ва таҳлилий ўрганилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 1 февраль куни Қарши давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев, вилоят ҳокими ўринбосари, ҳудуддаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, соҳага алоқадор масъул ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.  

Йиғилишда масъул раҳбарлар вилоятдаги олий таълим муассасаларини комплекс ўрганиш доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритди. Ўрганиш жараёнидаги ютуқ ва тажрибалар кенг оммалаштирилиши, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилиши таъкидланди. Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари Қарши давлат университетининг янгитдан мукаммал таъмирланган, 1 минг 200 ўринга мўлжалланган замонавий ўқув биноси билан танишди. Айтиш жоизки, ўқув биносида интерактив технологиялар асосида замонавий техникалар билан таъминланган рақамли университет маркази ҳамда сўнгги русумдаги компьютерлар билан жиҳозланган компьютер залларини ўзида мужассам этган рақамли таълим технологиялари маркази, кенг ва ёруғ, шинам ўқув аудиториялари, маъруза заллари, шунингдек, атом ва ядро физикаси, қайта тикланадиган энергия манбалари, механика ва молекуляр физика, оптика, электромагнетизм ва радиоэлектроника ҳамда жаҳон банки гранти лойиҳаси доирасида ташкил этилган микро ва наноэлектроника илмий тадқиқот лабораториялари, ҳар бир қаватда QR-кодли электрон китоблардан иборат махсус жавонлар жойлаштирилган.   

Яратилган ушбу шароитларни Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов алоҳида эътироф этди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари олий таълим муассасасининг капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилган талабалар турар жойлари, 100х60 ўлчамдаги сунъий қопламали стадион, қатор спорт турларига ихтисослашган замонавий спорт мажмуаси билан ҳам яқиндан танишди. Ишчи гуруҳининг вилоятдаги ОТМлар фаолиятини ўрганиш жараёнлари давом этмоқда. 

Ўлмас Баротов, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вазир таълим сифати ва самарадорлигини ўрганмоқда