Дунё миқёсида 840 миллион аҳоли ишсиз. Бу кўрсаткич бугунги кунда юртимизда 1 миллион 420 мингтани ташкил қилади.
Жамиятимизнинг асосий муаммоси бўлиб турган бандлик масаласига ечим излаш айни пайтда ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотларининг бирламчи вазифасига айланган.
Мамлакатимизда ишсизлик муаммосига қандай ечим топилмоқда? Умуман ўзи бу масалани тўлиқ ҳал қилса бўладими? Қайси муаммолар ечимини кутиб турибди?
Бу каби саволларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида жавоб берилди.
– Сўнгги 2-3 йилда биз бориб кўрмаган, фуқароларни қабул қилмаган шаҳар, туманлар қолмади. Шахсан ўзим 16 мингга яқин, вазиримиз 30 мингга яқин, биринчи ўринбосар эса 40 мингга яқин фуқаролар билан учрашган. Уларнинг муаммоларига кўмак бериб, тегишлича ечим топганмиз. Бугунги кунга қадар вазирлик фаолиятига оид 74 та танқидий мақола эълон қилинган бўлиб, уларнинг 68 тасига расмий баёнот берганмиз. Қолганлари устида иш олиб борилмоқда. Вазирлик фаолиятига доир янги қарор ва фармонлар жорий этилса, албатта, фуқароларимиз орасида тушунмовчилик ҳолатлари юз беради. Бу соҳани ислоҳ қилиш мақсадида янги қарорлар, Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритилди. Буларнинг ҳаммаси фуқароларнинг фаровонлиги учун хизмат қилади. Бу каби матбуот анжуманлари, брифингларни кўпайтириш, ҳокимликлар билан ҳамкорлик ўрнатиш орқали вазирликда соҳага оид рўй бераётган ўзгаришлардан хабардор бўлишади, – деди бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзақов.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/faadp0P9SJo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
— Туман, шаҳарларда фаолият олиб бораётган аёллар “мардикор бозор”ларини тартибга солиш юзасидан 2021 йилда қандай ишлар амалга оширилди?
Темур Маҳмудов, вазирлик бошқарма бошлиғи:
— Бугунги кунда юртимизнинг 31 та туман, шаҳарларида “Кунлик меҳнат” марказлари фаолият юритади. 2021 йилда ушбу марказлар фаолиятини такомиллаштириш, уларда хизматлар сифатини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Дастлабкиси, қурилиш ишлари. Шундай марказлар Тошкент шаҳрида, вилоят марказларида янгича кўринишда барпо этилди. Ушбу марказларда ишлаётган фуқаролар учун шароитлар яратилди, электрон дастур жорий қилиниб, уларга фуқаролар ҳақидаги маълумотлар киритилди. Бундан ташқари, бу турдаги аҳолига қурилиш анжомлари берилди ва унга қараб кунлик маоши ҳам таърифланди. Бу каби вазифалар бу йилги дастурларимизга ҳам киритилган ва давом этади.
Файзулло Яҳёев, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА