Ватанпарвар ёшлар - юрт таянчи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят қўриқлаш ва фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамкорлигида Миллий гвардияга бириктирилган маҳалла ёшлари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирокида очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбир ҳарбий оркестр ижросидаги куй жўрлигида ижро этилган давлат мадҳияси билан очилди.
Тадбир Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар чиқишлари, ҳарбий анжом-аслаҳалар, ҳарбий техникалар кўргазмаси, чавандозлар мактаби мутахассислари томонидан ташкил этилган от миниш, от устида камондан отиш маҳорат дарслари билан давом этди.
[gallery-16092]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА