Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом, руҳан тетик, жисмонан бақувват, Ватанимизга садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаш борасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Жумладан, ташкилотнинг Наманган вилояти кенгаши ҳамда унинг шаҳар, туманлардаги клублари томонидан йигит-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, ҳарбий-ватанпарварлик руҳини сингдириш орқали спортнинг техник-амалий турларини ривожлантириш, айниқса, ёшларни оммавий касб йўналишларига ўқитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қувонарлиси шундаки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашга оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги ташкилотлар автомобиль парки навбатдаги замонавий янги ўқув машқ автомобиллари билан бойитилди.

“Drivers village” Наманган филиали билан тузилган шартнома асосида янги 18 дона “Оnix” автомашинаси ҳамда “Samist avto” масъулияти чекланган жамият билан тузилган битимга кўра, бир дона “Foton” русумли янги замонавий юк автомобили ва икки дона юк автомобили учун тиркамалар харид қилинди. 

Уйчи тумани ўқув-спорт техника клубида бўлиб ўтган мазкур техникаларни тантанали топшириш маросимида “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги ўқув муассасалари раҳбарлари, ҳайдовчилик бўйича таълим олаётган ўқувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда, келгусида халқ хўжалигининг турли тармоқлари учун ёш иқтидорли, малакали ҳайдовчиларни тайёрлашга аҳд қилган уста мураббийларга замонавий авто воситаларнинг калитлари байрамона руҳда тақдим қилинди. 

– Мақсадимиз ҳайдовчиликка ўқиётган номзодлар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш, ўқув жараёнига замонавий технологик жараёнларни олиб кириш, уларга сифатли таълим бериш, малакали ва маданиятли ҳайдовчиларни тайёрлашдир. Келгусида ҳам тасарруфимиздаги барча ташкилотларнинг техник парки бугунги кун талабларига жавоб берадиган сўнгги русумдаги енгил ва юк автомобиллари билан мунтазам бойитиб борилади, – дейди “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватанпарвар” ташкилотининг техник парки янгиланмоқда