«Ватанпарвар» ташкилотининг 35 йиллиги нишонланди
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти таъсис этилганининг 35 йиллиги муносабати билан унинг Наманган вилоят кенгашида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ташкилот тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фидойи ходимлар ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ҳамкор ташкилотлар вакиллари «Ватанпарвар» ташкилотига 35 йил» эсдалик белгиси билан тақдирланди.
Вилоят кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев йиғилганларни қутлуғ сана билан муборакбод этиб, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар хусусида сўз юритди. Соҳа ходимларининг кўп йиллик самарали меҳнатини алоҳида эътироф этиб, мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Маданият маркази ижодкорлари томонидан тақдим этилган мусиқий-бадиий дастур тантанага ўзгача файз бағишлаб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА