Жорий йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ташкил топганига 30 йил тўлади.

Шу муносабат билан «Ватанпарвар» ташкилотининг Шайхонтоҳур туманидаги ўқув спорт техника клубида «Ватан тараққиётига хизмат қилиш ва содиқ бўлиш» шиори остида тадбир ташкил этилди.  

Маълумки, «Ватанпарвар» ташкилоти мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни мудофаа соҳасидаги бошланғич билимларга ўқитиш ва ҳарбий хизматга тайёрлаш ҳамда фуқароларни оммавий техник касбларга сифатли тайёрлаб, спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги «Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори тизим фаолияти ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлаётгани таъкидланди. Ташкилот олдида турган вазифалар ва эришилган ютуқлар хусусида сўз юритилди.

- Ташкилотимизнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини, унинг қуролли кучлари, мудофаа қудратини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, кенг халқ оммаси, хусусан ёшларни меҳнат ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлашдир, – деди «Ватанпарвар» ташкилотининг Шайхонтоҳур туманидаги ўқув спорт техника клуби раҳбари Фахриддин Мухсимов. –  Ҳозирда ташкилот 9 мингдан ортиқ спортга қизиқувчан ёшларни қамраб олган. «Ватанпарвар» ташкилотининг иккинчи асосий йўналиши аҳоли, айниқса, ёшларни ташкилот тизимидаги автокросс, мотокросс, картинг, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, пневматик қуролдан ўқ отиш, денгиз кўпкураши, ҳарбий амалий кўпкураш, хизматчи итлар, авиамодель, ракетамодел, кемамодел, радиоспорт каби спортнинг техник ва амалий турларига жалб этиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳисобланади. Шунингдек, ҳайдовчиликка тайёрлаш ўқув курслари мунтазам йўлга қўйилган. Бугунги кунда муассасамиз ёрдамида спортнинг техник турлари оммалаштирилмоқда.

Тадбир доирасида ташкилот қошидаги тўгарак ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ватанпарвар" ташкилоти 30 ёшда