9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Nurafshon business city” ҳудудида Иккинчи жаҳон уруши йилларида матонат ва Мустақиллик йилларида Ватанимиз тинчлигига қилинган таҳдидлар ва қуролли ҳужумларни бартараф этишда кўрсатилган мардлик намуналарини ўзида акс эттирган “Ватанпарвар” боғи очилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, сенаторлар, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳудуд фаоллари  ва ёшлар қатнашди.  

Тадбирда ҳарбий оркестр ижросидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Барча мазкур боғ ёнида жойлашган “Матонат мадҳияси” мемориал мажмуасига самимий ҳурмат бажо келтирди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими сўзга чиқиб, ўз тилакларини билдирди. Қайд этилганидек, мазкур сана доирасида уруш қатнашчилари ва уруш йилларидаги фронт орти фахрийларига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали, пул мукофотлари топширилгани, барча жойларда, меҳнат жамоаларида фахрийларни йўқлаш, уларга кенг кўламда ғамхўрлик қилиш, саломатликларини тиклашга катта эътибор қаратилаётгани мамлакатимизда кекса авлод вакилларига бўлган юксак ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин ифодасидир.  

[gallery-23262]

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Тошкент вилоятидан 200 минг нафардан зиёд мард йигитлар урушга кетиб, 40 минг нафарга яқини жанг майдонларидан қайтмади. Шу даврда меҳнаткаш аҳоли мардонавор ишлар қилган. Биргина 1942 йилнинг кузида ҳудуд аҳолиси фронтга 52 вагон озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатгани бунга яққол мисол бўла олади.

Яқин тарихдан маълумки, Мустақиллик йилларида ҳам кўплаб хуружлар, давлат чегараларига қилинган қуролли ҳужумлар ва унда давлат хавфсизлик хизмати, чегара қўшинлари, мудофаа, ички ишлар ва  фавқулодда вазиятлар вазирликларининг кўплаб хизматчилари ҳалок бўлган. Уларнинг хотиралари абадийлаштирилиб, оиласи ва фарзандларига давлат томонидан ҳар томонлама кўмак бериб келинмоқда.  

Хусусан, Нурафшон шаҳрида ташкил этилган “Ватанпарвар” боғи ҳам эндиликда вилоят маънавий ҳаётида алоҳида ўрин эгаллайди. 1,5 гектар майдонида қисқа фурсатларда барпо этилган боғ ва музей халқимиз, айниқса, ёшларга ибрат ва ватанпарварлик мактаби бўлиб хизмат қилади. Бунда қурувчи ва муҳандислар, лойиҳачи ва меъморлар, зиёлилар,  маънавиятчилар, тарихчилар, қадимшунос ва архив ходимларининг муносиб заҳмати мужассам.

А. Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ватанпарвар” боғи – халқимизнинг ибрат тимсоли