Ватанни соғиниб дунё кезганлар... (+видео)
Ўзбeкнинг элчиси
Чинакам ўзбек фарзанди дунёнинг қайси нуқтасида бўлмасин, Она диёри билан боғлиқ асл урф-одат, анаъана, дин-у диёнатга содиқ яшайди. “Мен ЎЗБEКМАН” дея қаддини тик тутади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ўз обуначилари эътиборига янги “ЎЗБEКНИНГ ЭЛЧИСИ” лойиҳасини тақдим этмоқда. Бугундан бошлаб ушбу дастур орқали хорижда фаолият юритаётган – ишлаётган ёки таҳсил олаётган бир ватандошимиз билан сиз учун қизиқарли ва фойдали мавзуларда суҳбат олиб боришни ният қилдик.
Илк меҳмонимиз – АҚШда бир неча йилдан бери яшаб, айни пайт Аризона университетида илм олаётган Умида Исроилова.
Умиданинг инглиз, рус, француз ва турк тилларини мукаммал билиши, тиришқоқлиги, интилучанлиги туфайли ўтган давр мобайнида Англия ва Туркияда ҳам таълим олиб келгани таҳсинга лойиқ.
– Ватан соғинчи ҳиссини бироз қондириш, зиммамиздаги вазифани унутмаслик учун хонага юртимиз байроғини илиб қўйганмиз, – дейди Умида.
Суҳбатни ЎзАнинг “Youtube” саҳифасида тўлиқ кўриш мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ubnqipGqO-Y" title="Vatanni sogʻinib dunyo kezganlar..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, ЎзА